Get Mystery Box with random crypto!

Мен сиз сиз билан гаплашишга мажбур эмасман! Бизнинг жамиятд | Девонайи Ҳақгўй

Мен сиз сиз билан гаплашишга мажбур эмасман!

Бизнинг жамиятда бошқалар сизни ўзи билан гаплашишга мажбур деб ўйлайди. Агар гаплашмасангиз, камгап, писмиқ ва ҳоказо деган тамғаларни босишади. Худдики кўп гапирса кўнгли очиқ, тўғри сўз бўладигандек.

Шахсан мени ҳам билмаганлар шунақа ҳисоблайди. Аслида мен кўп гапираман, лекин суҳбатдошим мен гапирадиган мавзуларга тайёр бўлиши, умри давомида ҳеч бўлмаса ўнта китоб ўқиган бўлиши керак. Акс ҳолда, суҳбатимиз ҳол-аҳвол сўраш билан якунига етади.

Ҳеч қачон бировни сиз билан суҳбатлашмагани ёки кўп гапирмагани учун айбситманг. Балки, сизларнинг дунёқарашингиз ва қадриятларингиз турфадир. Ҳамма сизга ўхшашга, сиз билан гаплашишга мажбур эмас!

@adolat_kuychisi