Get Mystery Box with random crypto!

​​ Ҳурматли каналимиз обуначилари Маълумки, каналимизда турл | Девонайи Ҳақгўй

​​ Ҳурматли каналимиз обуначилари

Маълумки, каналимизда турли хил касалликларга даво сифатида баъзи рекламалар эълон қилинган (расмлари пастда). Очиғи, ушбу рекламалардаги ҳавола ичидаги маълумотлар вақтимиз тиғизлиги сабаб батафсил ўрганиб чиқилмаган. Бироқ, бугун қизиқиб, ўқиб кўрганимизда, ҳаволадаги маълумотлар ёлғонлигига, бошқа бировларнинг умуман ҳақиқатга тўғри келмайдиган фикрлари келтирилганига амин бўлдик ва шу заҳоти ушбу рекламаларни тўхтатдик.

Ушбу ишончсиз маълумотлар тарқатилишида сабабчи бўлганимиз учун ҳаммадан узр сўраймиз ҳамда бунақа ёлғон хабарларга ишонмасликларингизни сўраб қоламиз. Албатта, мусулмон сифатида биродарларимиз алданишига шерик бўлиб тура олмаймиз. Илло, фахри коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Ким алдаса, биздан эмас”, деб таъкидлаганлар.

Шу ўринда бу каби рекламаларни тарқатаётган админлардан тўхтатишларини сўраб қоламиз (агар тўхтатишмаса, каналдан чиқиб кетишни тавсия қиламиз). Зеро, ризқ Аллоҳдандир!

P.S.: Ушбу хабарни имкон қадар биродарларга улашинг. Зора алданиб қолишмаса. Илло, эслатиш мўминларга манфаат етказур!

"Нишондаги гаплар" маъмурияти.