Get Mystery Box with random crypto!

Жоҳилият одатига хилоф ўлароқ, қиз туғилганда хурсандчиликни б | Девонайи Ҳақгўй

Жоҳилият одатига хилоф ўлароқ, қиз туғилганда хурсандчиликни бўрттириб изҳор қилиш тавсия қилинади. Ҳатто, ҳадя улашишда ҳам, кўнгиллари нозиклиги эътиборидан, аввал қизлардан бошланади. Қиз туққан келинлар баракали келинлар сифатида эъзозланади. Қизларнинг ўзлари ҳам "барака рамзлари" дея эркаланади. Қиз боққанга турли мақомлар ваъда қилинади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг "Бахтиёр оила" китобларидан

BBC яқинда ўзбек атеистларидан интервью олибди. Тўғриси, интервьюни кўриб, шундай хулосага келдимки, илмсизлик ва Исломни англамаслик ундан чиқишига сабаб бўлар экан. Бир атеист нима дейди, мусулмон бўлганида аёлларга матоҳ сифатида қарар экан. Диндан чиқиб, аёлларга тенг кўз билан қарайдиган бўлибди. Бу шарафсизлар ўзларининг шахсий қусурларини Исломга юклашмоқчи бўлишади. Ваҳоланки, Исломда аёлни матоҳ сифатида кўришга ундайдиган бирор оят ёки ҳадис йўқ. Зотан, ҳеч бир эътиқод Исломчалик аёлни қадрлашга, унинг ҳақларини адо этишга буюрмаган!

Мана шундай касларни бугун халққа ҳокисор, жабрдийда қилиб кўрсатаётган нашрлар ҳақида хулоса қилаверинг!

P.S.:
Ҳа, айтганча, бу орқали ҳеч кимнинг эътиқодини камситмоқчи эмасман. Нободо айтаман-да!

@adolat_kuychisi