Get Mystery Box with random crypto!

​​Бир чекка қишлоқни қўшни қишлоқ билан боғлаб турувчи янги кў | Девонайи Ҳақгўй

​​Бир чекка қишлоқни қўшни қишлоқ билан боғлаб турувчи янги кўприк қурилибди. Кўприк тўсиқларига асосан қиммат ёғочлар билан ишлов берилибди. Кўприкни қўриқлагани ва супуриб тозалагани бир қоровул ишга олинибди. Қоровулга иш хақи ёзгани бир бухгалтер ҳам иш билан таъминланибди. Энди икки киши иш хақи олгани учун уларни назорат қилгани директор тайинланибди. Директор бўлгандан кейин, албатта, котибаси бўлиши керак. Чиройли қадди қомати келишган котиба ҳам ишга олинибди. Қоровул ишга ҳар куни чиқадими, йўқми, билиш керак. Кўприк туман марказидан узоқда бўлгани учун бир машина олиниб, ҳайдовчи ҳам иш билан таъминланибди. Янги хоким билса, бир кўприк учун шунча ойлик чиқим бўляпти. Ишчи сони кўпайиб кетганлиги сабабли ҚОРОВУЛ ИШДАН ОЛИНИБДИ...

@adolat_kuychisi