Get Mystery Box with random crypto!

Бир бой одам бозор қурибди. Бозорга киришни пуллик қилиб қўйиб | Девонайи Ҳақгўй

Бир бой одам бозор қурибди. Бозорга киришни пуллик қилиб қўйибди. Одамлар бозорга оқиб кела бошлабди. Даромад яхши бўлавергач, бозорга киришни икки баробар қилибди. Одамлар барибир оқиб кела бошлашибди. Бой қараса, одамлар ювош. “Қани, булар қачонгача индамай юрар экан?” деб, бозорга кириш нархини яна ошира бошлабди. Одамлар яна жим экан. Бойнинг жаҳли чиқибди ва бозорга кирган одамнинг пулини олиб, кетига битта тепиш учун барзанги йигитларни қўйибди. Одамлар барибир индамасдан, бозорга оқиб келаверишибди. Бир куни бой уйида ўтирса, бозор тарафда ғала-ғовур экан. Бой ичида “Ва, ниҳоят, одамлар ҳаққини талаб қилишни ўрганибди” деб хурсанд бўлиб, ташқарига қараса, одамлар бозор дарвозаси олдида навбат кўпайиб кетгани учун кетига тепадиганларни кўпайтиришни талаб қилишаётган экан!

P.S.: УзАМнинг машиналарига алоқаси йўқ!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi