Get Mystery Box with random crypto!

Ҳайкалларнинг тагига гул қўйишдан воз кечиш вақти келмадимикан | Девонайи Ҳақгўй

Ҳайкалларнинг тагига гул қўйишдан воз кечиш вақти келмадимикан!?

Мен ушбу фикрларни эътиқодимдан келиб чиқиб, билдирмоқчи эмасман. Шунчаки, дунёвий тарафдан ҳам қарасангиз, бу иш мантиққа тўғри келмайди. Энди мен сизга фикримни асослантириб бераман.

Биринчидан, ҳайкалнинг тагига гул қўйиб, таъзим қилганингиз билан ҳеч нарса ўзгармайди: на ўлган одам тирилиб келади, на руҳи шод бўлади.

Иккинчидан, ҳукумат даражасидаги тадбирларда ўша ҳайкалларни тагига қўйиладиган гулларнинг ҳар бири ўртача 5-6 млн сўмни ташкил этади. Умумумий идоралар томонидан қўйилган гулларнинг қиймати 250 млн сўм атрофида бўлади (ҳудудлардаги маросимларни қўшиб ҳисобласангиз, 1 млрд атрофида бўлиб қолади). Гул эса икки кунда сўлиб, йўқ бўлиб кетади (аксига олиб, уни қўй ҳам емайди). Ўша пулларни ватан учун шаҳид бўлганларнинг оиласига ёки бошқа моддий шароити оғир бўлганларга тарқатиб беришса, қанақадир гул қўйишдан анча манфаатли бўлади.

Хуллас, ўзимча ақллилик қилмоқчи эмасман. Шунчаки мақсадим одамларга кўпроқ манфаат тегсин дейман. Зеро, инсон қадри қанақадир ҳайкаллардан юқори туриши шарт!

@adolat_kuychisi