Get Mystery Box with random crypto!

2022 йилнинг январь, февраль ва март ойларида эмланганлик серт | Девонайи Ҳақгўй

2022 йилнинг январь, февраль ва март ойларида эмланганлик сертификатини олган фуқаролар ўртасида қимматбаҳо ютуқли ўйин (бош соврин — автомобиль) ташкил этилар экан.

Менга ўхшаб, ҳаммадан биринчи эмланганлар нима қилсин!? Айбимиз ўз вақтида эмланганимизми!? Адолат принциплари бўлиши керак-ку!

Хуллас, мен қанақадир совринга кўз тикиб турганим йўқ. Лекин ўз вақтида эмланмаганларга автомобиль берилиб, ўз вақтида эмланганларга замбаракнинг ўқи ҳам берилмаса, қанчалик адолатдан бўлади?!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифимизни инобатга олади деган умиддамиз!

@adolat_kuychisi