Get Mystery Box with random crypto!

Бир пайтлари ижтимоий тармоқлардаги Исломни ҳақоратлаб ёзилган | Девонайи Ҳақгўй

Бир пайтлари ижтимоий тармоқлардаги Исломни ҳақоратлаб ёзилган изоҳларни кўрсам, қаттиқ жазавага тушар эдим. Ҳатто, мана шу изоҳларни қолдирадиган атеист ва агностлар аксариятининг шахсий маълумотларигача излаб топганман.

Кейинчалик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ва у зотнинг саҳобайи киромларининг ҳаёт йўлларини ўрганиб, бу тоифалар Расулимизга нубувват келганидан то қиёматга қадар бўлишини тушуниб етдим. Шуни англадимки, бу тоифаларга қарши курашиб на шараф оласиз ва на савоб оласиз.

Биз бундайлар билан тортишиб кетган вақтимизга ўз хулқимизни тузатсак ва илмимизни ошириш пайида бўлсак, уммат учун анча самарали иш қилган бўлар эдик. Дарҳақиқат, ҳар биримизнинг ахлоқмизда қусурлар бисёр. Бизнинг энг яхши жиҳодимиз нафсимизга қилган жиҳодимиздир!

Эътибор беринг, Исломда қилич билан мажбурланиб иймон келтирган бирор саҳобани биласизми? Йўқ, чунки Ислом иймонда мажбурлашдан қайтарган. Бир пайтлари мушрик бўлган саҳобалар эса, зоти шариф Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларидан Исломга кирди. Шунинг ўзи бизга уруш-жанжалнинг эмас, хулқимизни тузатиш пайида бўлишимиз кераклигини ўргатади.

Хулқимизни тузатайлик, биродарлар!!!

@adolat_kuychisi