Get Mystery Box with random crypto!

Инсон биноси Қадимги Хитой деворини бино қилишганда, унинг ба | Девонайи Ҳақгўй

Инсон биноси

Қадимги Хитой деворини бино қилишганда, унинг баландлиги сабаб душман ўта олмайди, деб ўйлашган. Аммо, бор-йўғи юз йилга бормай Хитой уч марта ҳужумга учради. Душман армияси уч марта ҳам девордан ўтишга эҳтиёж сезмади. Сабаби — улар деворда турган қўриқчиларга пора бериб, эшик орқали кирди.

Хитойликлар девор бино қилиш билан машғул бўлиб, ҳақиқий қўриқчи инсон бино қилишни унутишган эди. Инсон бино қилиш барча нарсанинг биносидан олдин туради. Бугун ёшларимиз ана шунга муҳтож.

Шарқшунослардан бири айтади:

"Агар бирор бир халқни барбод қилмоқчи бўлсанг, аввало оилани барбод қил, сўнгра таълимни барбод қил, сўнгра эса ўрнак бўладиган инсонларни ёмонотлиқ қил.

Оилани барбод қилиш учун унда онанинг ролини йўқот. Уни "уй бекаси" номидан хижолат бўладиган қилиб қўй.

Таълимни барбод қилиш учун муаллимнинг жамиятдаги ўрнини йўқот. Токи талабалар уни ҳурмат қилишмасин.

Ўрнак ва пешволарни барбод қилиш учун уламоларга таъна қил. Уларни беҳурмат қилишга ҳаракат қилки, кишилар уларга эргашмасин".

Манба

———————————

P.S.: Бугун нимага халқ эъзозидаги аҳли илмларни обрўсизлантиришга ҳаракатлар бўлаётганлиги англаб етяпсизми!?

@adolat_kuychisi