Get Mystery Box with random crypto!

МЎМИННИНГ ҲАҚИҚАТИ Мўмин мўътадил инсондир. У руҳ билан жасад | Abdurashid domla ma'ruzalari

МЎМИННИНГ ҲАҚИҚАТИ

Мўмин мўътадил инсондир. У руҳ билан жасад, дунё билан охират орасида мувозанатни сақлайди. Хавф (қўрқув) ва ражо (умид) орасида бўлади. Ўлим онида умиди ғолиб бўлади.
"Аллоҳ Ғофур ва Раҳмлидир", дейди.

Гуноҳ қилиб: "Аллоҳ Ғофурдир", дейиш шайтон алдовидир.
Оят: Бас ҳаргиз сизларни ҳаёти дунё (ўзининг ўткинчи неъматлари билан) алдаб қўймасин ва ҳаргиз сизларни ғурур (яъни шайтон) Аллоҳ (ҳар қандай гуноҳни кечаверади деган алдов) билан алдаб қўймасин (Луқмон сураси, 33-оят).

"Пайғамбаримизнинг ҳазрати Алига насиҳатлари" китобидан.