Get Mystery Box with random crypto!

#Рўзага_оид_савол-жавоблар САВОЛ: Рўза тутмасликка узрли кишил | Abdurashid domla ma'ruzalari

#Рўзага_оид_савол-жавоблар
САВОЛ: Рўза тутмасликка узрли кишилар узрлари тугаса нима қиладилар.

ЖАВОБ: Узрлари сабабли неча кун рўза тута олмаган бўлсалар, ўша кунларнинг қазосини тутишлари вожиб бўлади.

САВОЛ: Иш туфайли рўзани тарк қилса бўладими?

ЖАВОБ: Иш туфайли рўзани тарк қилишга рухсат йўқ. Аммо рўзадорга иш чоғида рўзани очишга шаръий узр пайдо бўлса рўзасини очади. Унинг зиммасига қазо лозим бўлади, каффорот эмас.

Нафақага муҳтож бўлган касб эгаси иш билан шуғулланса рўзани тутмасликни мубоҳ қилувчи зарар етишини билса ҳам бемор бўлмасидан аввал рўза очиши ҳаром саналади. Фатавои Ҳиндия

Лекин бошлиқларга Рамазонда қўл остидагиларга ишни енгиллатишга буйруқ берилган.

Салмон Форсий розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойининг охирги куни бизларга хутба қилдилар. Айтдилар... Ким Рамазон ойида қўл остидагиларга енгиллик яратиб берса, Аллоҳ уни мағфират қилиб, дўзахдан озод қилади” Байҳақий ривояти.

САВОЛ: Қайталаниб қолиш хавфи бўлса рўза тутмаса бўладими?

ЖАВОБ: Мусулмон, моҳир табиб маслаҳат берса рўзасини кечиктириб, қазосини тутишлиги лозим бўлади.

Агар касали зиёда бўлиши ё чўзилиб кетиши хавфи бўлса, бизнинг наздимизда ҳам шунингдекдир (яъни рўзани очса бўлади). Шунда, зиммасига қазо вожиб бўлади. Фатавои Ҳиндия.

САВОЛ: Рўза тутмасликка бўлган рухсат барча турдаги касалликка доирми?

ЖАВОБ: Бу ҳукм барча турдаги касалликка эмас, балки фақатгина рўза тутишлик зарар қиладиган касалликларга оиддир.

Рўза тутиш зарар қилмайдиган беморлик рўза тутмасликни мубоҳ қилмайди. Шарҳи Мухтасар Таҳовий.

Рўза тутиш зарар қилмайдиган беморлик рўза тутмасликни мубоҳ қилмайди. Шарҳи Мухтасар Таҳовий.

Фиқҳ.уз