Get Mystery Box with random crypto!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламда | Abdurashid domla ma'ruzalari

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:

«Фақат иккитасига ҳавас қилиш бор: Аллоҳ Қуръонни ўргатиб, у уни тун бўйи, кун бўйи тиловат қиладиган киши. Қўшниси уни эшитиб: «Қанийди менга ҳам фалончига берилгандек нарса берилсаю, унинг амалига ўхшаш амал қилсам», дейди.

Яна Аллоҳ мол-давлат бериб, уни ҳақ йўлда сарфлаб битирган кишидир. Бир киши: «Қанийди фалончига берилгандек менга ҳам берилса, унинг амалига ўхшаш амал қилсам», дейди».

(Имом Бухорий ривояти)