Get Mystery Box with random crypto!

#Илм_ўрганинг Сир сенинг асиринг саналади. Уни бировга ошкор | Abdurashid domla ma'ruzalari

#Илм_ўрганинг
Сир сенинг асиринг саналади. Уни бировга ошкор қилсанг, сен унинг асирига айланасан

Илм ўрганинг. Буни уддалай олмасангиз зиё аҳлини севинг. Агар буни ҳам уддалай олмасангиз ҳеч бўлмаса олимлардан нафратланишдан сақланинг.
Роҳат-фароғатнигина кўзлаш инсон учун ғафлат эканини унутманг.
Ҳаёт ҳодисаларидан сабоқ ола билганлар сабр-бардошли бўлишади. Улар шу туфайли дунёнинг бошқалар англамаган сир-синоатларини англашади. Ҳаёт ҳеч қачон тўхтамаслиги, дунёнинг яхши-ёмон – барча ишлари ўткинчи эканлиги, қувонч ҳам, қайғу ҳам абадий эмаслигини тушуниб етишади. Ортиқча шодликка берилиш такаббурлик, беҳад изтиробга тушиш ношукрлик эканини ички бир куч таъсирида сезишади.

“Минг ўгит” китобидан