Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев: Бугунги ёшлар ўзига керакли маълумотларни авв | MehrNoz

Шавкат Мирзиёев: Бугунги ёшлар ўзига керакли маълумотларни аввало, Интернетдан олмоқда.
Шундай экан, Интернетнинг миллий сегме́нтида ёшларни ўзига жалб қиладиган, тарихимиз, маданиятимиз, қадриятларимиз ҳақида ишонарли ва қизиқарли маълумот берадиган контентлар етарлими?

Афсуски, бу саволга ижобий жавоб беролмаймиз. Ҳали бу борада олдимизда жуда катта вазифалар турганини барчангиз яхши ҳис қиласиз, албатта. Мен ҳозиргина учрашган Меҳриноз Аббосова бошчилигидаги бир гуруҳ ташаббускор ёшлар томонидан дунёнинг энг оммабоп электрон энциклопедияси – Википе́дияга 10 мингдан ортиқ ўзбек тилидаги мақолалар жойланганини эшитиб хурсанд бўлдим. Ҳаммангизнинг номингиздан бу жамоага миннатдорлик билдирмоқчиман.

Википедияда ўзбек тилидаги мақолалар сонини 100 мингтага етказиш ва хорижий тилларда ҳам Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш яхши самара бериши шубҳасиз. Ушбу мақсадлар учун 10 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

@qurbonova_a