Get Mystery Box with random crypto!

Эслатма туркумидан Ёшлигимда... 'Чол қуши' киносидаги дарахтл | Зулфия Махмуд

Эслатма туркумидан

Ёшлигимда... "Чол қуши" киносидаги дарахтларнинг орқасидан қарайдиган, қора ҳижобдаги аёлдан қўрқар эдим. Жуда қўрқинч бир шаклда ишлашган эди, кинонинг ўша жойини... Вақтлар ўтиб билдим-ки, бу дин кушандаларининг катта меҳнати экан...

Эътибор берсангиз, бу фильмда ҳам, ярим-яланғочлар гўзал қилиб, паранжидагилар эса... хор бир аҳволда кўрсатилган.

Паранжиси учун курашган буви-момоларимизга қанчалар қийин бўлганини, ҳозирда иффати учун курашаётган опа-сингилларимиз яхши тушунишса керак.

Фильмни кузатар эканман... ҳозирда аёл-қизларнинг иффати билан ўйнашаётган, ҳижобга, рўмолга қарши бўлаётганлар, фильмдаги паранжисини жон-жаҳди билан ечиб, нафрат билан ерга отиб, оловда ёқаётганларнинг авлодидан эмасмикин? Чунки... Аллоҳ адолатли Зот! Суяк суради, қон тортади... Лаънатлар эса... эгасини топиб, уради!

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova