Get Mystery Box with random crypto!

Мактублардан қисқартмалар Бир дугонам бор... Аввал ҳам уни ём | Зулфия Махмуд

Мактублардан қисқартмалар

Бир дугонам бор... Аввал ҳам уни ёмон кўрар эдим, ҳозир ҳам яхши кўрмайман. У жуда гўзал эди. Ҳозир ҳам ўша-ўша латофатли... Мактаб давримизда йигитлар унинг ортидан қолмасди, менга эса биров қиё ҳам боқмасди. Менга ёққан йигитлар, дугонамнинг ошиғи эди. Шунинг учун ҳам уни кўргани кўзим бўлмаган... У бир йигитга турмушга чиқиб кетди. Ҳар куни у билан гаплашардик. Эр-хотин муносабатларини, унинг бахтиёр эканлигини, эри билан тинмай саёҳат қилишларини эшитиб, ичимни шайтон тирмаларди. Ва мен унга, фарзанд кўрмаслиги учун иссиқ-совуқ қилишни бошладим. Дугонам йиллар ўтса ҳам фарзанд кўролмай қийналди. У менга дардини айтса, мен баттарроқ дардланишини, баттарроқ эзилишини хоҳлаб яшадим.

Орадан ўн икки йил ўтди. У ажрашмади. Эри ҳам ташлаб кетмади. Эр-хотин бир-бирини шундай авайлаб яшадилар-ки, мен уларнинг муносабатларига лол қолганман.

Ўттиз беш ёшга кирибман-ки, тенгим чиқмади. Мен тенгилар 3-4 та болалик бўлиб кетишган, уларнинг олдида менга доим оғир эди... Ва ниҳоят тақдирнинг менга битиб қўйгани билан турмуш қурдим. У яҳудий эди... Шунга мажбур бўлдим... Чунки... мусулмондан менга совчи келмади, мусулмони совчи қўймади... Ҳозир иккита фарзандим бор... Яҳудийнинг болалари... Ҳамма нарсам бор, ҳаммаси зўр... Лекин ичимга чироқ ёқса ёнмайди... Ҳеч кимга билдирмайман, индамайман, ўзимни доим бахтиёр қилиб кўрсатаман... Ичимни эса ит тирнайди...

Дугонам ҳали ҳам фарзанд кўришдан умидини узмаган, қаерда яхши шифокор эшитса, у ўша ерда... Мен бўлсам яҳудий эр ва яҳудий болалар билан жазолантирилдим...

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova