Get Mystery Box with random crypto!

Эслатма туркумидан Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан рив | Зулфия Махмуд

Эслатма туркумидан

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ким-ки Рамазон рўзасини тутса, сўнгра унга Шавволнинг олти кун рўзасини қўшиб қўйса, гўё йил давомида рўза тутгандек бўлади". Имом Муслим ривоят қилганлар.

Бу ойда 6 кун рўза тутиш, ҳадисларда айтилганидек суннатдир.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Аллоҳ ҳар бир яхшилик учун ўн баробар миқдорида яхшилик тайинлади. Шундай қилиб бир ой рўза тутиш ўн ой рўза тутишдек, 6 кун рўза тутиш эса 60 кун рўза тутишга баробар бўлиб, бир йилни ташкил этади". Имом Насаий, Ибн Можа, Абу Шайх "ас-Саваб". Шайх Албоний саҳиҳ деганлар.

Рамазоннинг 30 кунлик рўзаси, 300 кун кабидир. Шаввол ойидаги 6 кун эса, 60 кун кабидир. Шунда жами 360 кунга (1 йилга) тенг. Ушбу улуғ ажрга эришиш учун Шаввол ойида 6 кун кетма-кет рўза тутиш шарт эмас. Бир ой мобайнида, шавволнинг исталган кунида тутиб берсангиз бўлади.

Зулфия Махмуд



t.me/zulfiyamaxmudova