Get Mystery Box with random crypto!

ЗУҲРАХОН АБДУЛҲАКИМХОН қизи: ТОПИЛМАС Дардима чин малҳам | 🌹🌹ЗУҲРАХОН АБДУЛҲАКИМХОН ижоди 🌹🌹НАЗМ БЎСТОНИ🌹🌹

ЗУҲРАХОН АБДУЛҲАКИМХОН қизи:

ТОПИЛМАС

Дардима чин малҳами дармон топилмас,
Жонима жон бўлгали Луқмон топилмас.

Кеча-- кундуз ғам чекиб тортсам жафолар,
Онажонимдек бирор гирён топилмас.

Ишқ аро юз минг балоларни кўрибон,
Бу оламда мен каби сарсон топилмас.

Тим қаро қалбим сира бир дам ёришмас,
Қувнатиб дил ёзгали хандон топилмас.

Кўзларимни яйратолса эрди олам,
Бу фанода Жаннатул Ризвон топилмас.

Суҳбатига мафтун айлар қайда бора,
Мен дили нозикка хос султон топилмас.

Англагилким Зуҳрахон, бу заҳматингга
Ёлғиз Оллоҳдин бўлак дармон топилмас.

Зуҳрахон АБДУЛҲАКИМХОН қизи

18.06.2022
каналга уланиш
t.me/zuhraxon07