Get Mystery Box with random crypto!

Zonauzbek | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi zonauzbek — Zonauzbek | Расмий канал Z
Telegram kanalining logotibi zonauzbek — Zonauzbek | Расмий канал
Kanal manzili: @zonauzbek
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.02K
Kanalning ta’rifi

Tezkor Yangilik Xabarlar 🌐
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар бизда!

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2022-10-11 16:50:52
Самарқандда юк машинасига урилган Матиз ҳайдовчиси ҳалок бўлди.

Самарқандда йўл четида тўхтаб турган юк машинасига катта тезликда бориб урилган Матиз ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Зарба кучидан юк машинаси бир неча метрга силжиб кетган.

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
8.0K views13:50
Ochish/sharhlash
2022-10-11 10:10:09
Миллиардер Юрий Милнер Россия фуқаролигидан воз кечди

Илм-фан ва технология соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланувчи Милнер, Forbes журналига кўра, 7,3 миллиард доллар бойликка эга. Аввалроқ россиялик яна икки миллиардер Россия фуқаролигидан воз кечганди.

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
1.5K views07:10
Ochish/sharhlash
2022-10-11 09:55:11
Бугун Россия Каспий денгизидан Украинага зарба берди.

Россиянинг Каспий денгизидаги ҳарбий флоти Украина ҳудудига ракеталар билан зарбалар берган. Ҳозирда Украинанинг кўплаб вилоятларида ҳаво тревогаси эълон қилинган.

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
2.2K views06:55
Ochish/sharhlash
2022-10-11 09:29:34
#ТЕЗКОР
Жорий йилда олий ўқув юртларининг биринчи курсга қабул қилинган ижарада яшаётган талабаларнинг барчасига ҳеч қандай ижара шартномаси ёки ҳужжатларсиз сентьябр октябрь ойлари ИЖАРА тўлови тўлаб берилади.


Вазирлар Маҳкамаси йиғилиш баённомасидан кўчирма.

P.S. Бу ҳар бир ижарада яшовчи талабага тахминан 600 минг сўм атрофида компесация берилади дегани.

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
3.0K views06:29
Ochish/sharhlash
2022-10-11 09:22:09
Россия Ўзбекистонни ўзига яқинроқ олмоқда.

2022-йилда Россия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлиги фаол ривожланишда давом этди. Дастлабки 8 ойда товар айирбошлаш 5,6 миллиард долларни ташкил этди ва Россия бу кўрсаткич бўйича Хитойдан кейин иккинчи ўринда туради. Шу билан бирга, Ўзбекистон маҳсулотларини сотиш бўйича Россия бозори Хитой, Қозоғистон ва Туркияни ортда қолдирди, деб ёзади “Подробно”.

Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов шу кунларда Ўзбекистонга ташриф буюриб, ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. У Президент Шавкат Мирзиёев, Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа юқори мартабали амалдорлар билан учрашди. Мутахассисларнинг фикрича, яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажми ўн миллиард долларга етиши мумкин.

Ўзбекистон Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларидан фойдаланиб, кетган компаниялар ўрнига ўз маҳсулотларини таклиф қилган давлатлардан бирига айланди.

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
3.2K views06:22
Ochish/sharhlash
2022-10-11 09:10:24
#ТЕЗКОР

Ўзбекистонда банкоматлардан нақд пул ечишни фоизсиз амалга ошириш жорий этилиши кутилмоқда.

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
3.5K views06:10
Ochish/sharhlash
2022-10-11 09:00:38
#Тезкор

Путин шахсан ўзи Ўзбекистонлик миллиардерга Россия фуқаролигини берди

У сиз ўйлаган Алишер Усмонов эмас..

Ҳар куни 11 та Ласетти пулига етадиган даромад, ёхуд Ўзбекистондаги кунига энг кўп пул топадиган инсон.

«Форбес» журналининг русча версиясига кўра бу шахс Ўзбекистонда ҳозирги кундаги энг сердаромад инсон сифатида қайд этилган.

Бу инсон...
3.7K views06:00
Ochish/sharhlash
2022-10-11 08:41:08
Вашингтон Киевнинг ҳаракатларини, жумладан, терактларни қанчалик узоқ рағбатлантирса, можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш шунчалик қийин бўлади.

АҚШнинг Украинада тинчлик ўрнатиш ҳақидаги сохта чақирувлари ортида иккиюзламачилик ва Россияга стратегик мағлубият етказишга уринишлардан бошқа нарса йўқ — Россия ТИВ.

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
4.0K views05:41
Ochish/sharhlash
2022-10-11 08:28:13
#Статистика

Ўзбекистонда 9 ойда қарийб 35 мингта никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилди

Энг кўп ажримлар Тошкент шаҳри (4433 та) ва Фарғона вилоятида (3979 та) кузатилган.

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
4.3K views05:28
Ochish/sharhlash
2022-10-11 08:15:42
НАТО мудофаа компанияларини қурол ишлаб чиқаришни кўпайтиришга чақирмоқда: Украинага етказиб бериш туфайли баъзи Европа давлатларининг захиралари тугамоқда

Бу ҳақда Bloomberg манбаларга таяниб ёзмоқда. Агентлик маълумотларига кўра, 155-мм артиллерия снарядлари захираси асосан тугайди.

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
4.4K views05:15
Ochish/sharhlash