Get Mystery Box with random crypto!

Россия Ўзбекистонни ўзига яқинроқ олмоқда. 2022-йилда Россия- | Zonauzbek | Расмий канал

Россия Ўзбекистонни ўзига яқинроқ олмоқда.

2022-йилда Россия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлиги фаол ривожланишда давом этди. Дастлабки 8 ойда товар айирбошлаш 5,6 миллиард долларни ташкил этди ва Россия бу кўрсаткич бўйича Хитойдан кейин иккинчи ўринда туради. Шу билан бирга, Ўзбекистон маҳсулотларини сотиш бўйича Россия бозори Хитой, Қозоғистон ва Туркияни ортда қолдирди, деб ёзади “Подробно”.

Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов шу кунларда Ўзбекистонга ташриф буюриб, ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. У Президент Шавкат Мирзиёев, Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа юқори мартабали амалдорлар билан учрашди. Мутахассисларнинг фикрича, яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажми ўн миллиард долларга етиши мумкин.

Ўзбекистон Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларидан фойдаланиб, кетган компаниялар ўрнига ўз маҳсулотларини таклиф қилган давлатлардан бирига айланди.

@zonauzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!