Get Mystery Box with random crypto!

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ! Я шнасин элим,боғ-у бў | ZIYOVUDDIN

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!

Я шнасин элим,боғ-у бўстон
Н урли йўлда бир тан-у,бир жон
Г ўзалсан тенгсизим чиндан ҳам
И стиқлолинг боқий жон Ватан!

Ў збекистон аталмиш диёр
З амин узра шон-шараф бисёр
Б ир ўлкаки тилларда достон
Е р юзида тинчлик бетакрор.
К елажак ёш авлод ўғил-қиз
И лмда имконинг кўп чексиз
С адоқатли аскар,зобитлар
Т емур бобом авлоди тенгсиз.
О смонингда порлар юлдузинг
Н оминг ўчмас буюгим ўзинг
Д унё лолдир шон-шуҳратингга
А бадий бўлсин мустақил тўйинг.

Э л-у юрт тинч доно сарбонинг
Л ола гулзор олтин тупроғинг.

А ждодлардан қолган миноринг
З авқли кунга тўла ҳар онинг
И мконинг обод дастурхонинг
З иёли кун куйлайман мадҳинг.
   
И нсон азиз,иқболинг азиз
Н арвон қўйган қадаминг азиз
С аждагоҳсан,буюксан Ватан
О тган ҳар тонг,тинчлигинг азиз
Н оминг ягона Ўзбекистон!

А ҳдим ила бир сўз айтаман
З авқ-шавқ тарк этмасин дилингиз
И стиқлол боқий бўлсин доим
З икр айланг тинч ҳар бир кунингиз.

О.С.Қўзиев

P/s: Shoirimizni ijodiga koʻz tegmasin