Get Mystery Box with random crypto!

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар ҳамда ўқу | "ZIYO-NUR O'QUV AVTO" NTM

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар ҳамда ўқув курслари (марказлари) фаолиятига рухсат берилди

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан 2020 йил 15 августдан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари (марказлари) фаолиятига рухсат берилди.

Бунда, ушбу ташкилотлар фаолияти учун:

машғулотлар вақтини олдиндан келишиш (таълим марказлари ва тўгараклар учун);

ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 37С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;

ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;

санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш чоралари кўрилиши лозим.

Таълим инспекцияси каналига уланиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A