Get Mystery Box with random crypto!

Шу кунларда етакчиларга оид саволларга тўлиқ изоҳ Улуғбек Пўл | MAKTABDA TAʼLIM

Шу кунларда етакчиларга оид саволларга тўлиқ изоҳ

Улуғбек Пўлатов ўз каналида ушбу штат қайта жорий этилади, дея пост қўйгач кўплаб саволлар келиб тушди.

Бу бўйича Халқ таълими вазирлигининг мазкур йўналишда фаолият олиб бораётган масъул ходими билан суҳбатлашдим.

Вазирлик томонидан, ҳақиқатан ҳам ушбу хат жойларга юборилган бўлиб, лекин бу аввалгидек ойлик асосида фаолият олиб борувчи “ёшлар етакчиси” эмас, аксинча бошланғич ташкилот етакчиси сифатида фаолият олиб борилиши назарда тутилган.

Бошланғич ташкилот етакчиси умумтаълим мактабларида 540 мингдан ортиқ сардорлар, ўқувчи-ёшларни ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган лойиҳа ва танловларни ташкил этишда, Ёшларга оид давлат сиёсатини таълим муассасаларида мувофиқлаштириш учун тавсия этилган.

Ушбу йўналишда фаолият олиб борувчи хатда кўрсатилган талаблар асосида бошланғич ташкилот етакчилигига номзодлар ўз хоҳишига кўра тавсия этилади. Бошланғич ташкилот етакчилигига таълим муассасасидаги педагог ёки ходим тавсия этилади.
Бу албатта жамоатчилик асосида фаолият олиб боради.

У турли шу каби ишларда волонтёр сифатида ёрдамлашади, масалан, бошланғич ташкилот етакчиси сентябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсумида ўқувчи-ёшларнинг иштирокини ҳамда октябр ойида ўтказиладиган Ёшлар иттифоқи қурултойида делегат бўлиб қатнашиши ҳам назарда тутилган.

Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, мазкур қўшма хатни асл мақсади шундай бўлган.

Вазирликнинг масъул вакилларига тушунтириш учун ташаккур

Isroil Tillaboyevdan

“Ziyoli Pedagog” kanaliga obuna bo‘ling:
https://t.me/ziyolipedagog