Get Mystery Box with random crypto!

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТА ОЛМАГАН ХОДИМ БИЛАН МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ҚАЙ ТА | MAKTABDA TAʼLIM

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТА ОЛМАГАН ХОДИМ БИЛАН МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ҚАЙ ТАРТИБДА БЕКОР ҚИЛИНАДИ?

Yurist Xizmati 3523-савол:

Ассалому алейкум укитувчилар тоифа аттестациядан мутахасисликга мувофик эмас деб топилганда мехнат шартномаси Кай тарзда бекор килинади. Саволимнинг жавобини кутиб коламан

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентабрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 44-бандига кўра мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Бундай ҳолатда ходим билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисми 2-банди билан (малакаси етарли бўлмагани учун) бекор қилинади.

Бунда бир қатор талабларга риоя қилиши шарт. Жумладан:

Ходим унинг меҳнат шартномаси бекор қилинаётгани ҳақида МК 102-моддасига мувофиқ 2 ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантирилиши керак.

Огоҳлантириш муддати тугагач ходимни ишдан бўшатиш ҳақида касаба уюшмасининг розилигини олиш талаб этилади (МК 101-м). Мактабларда касаба уюшмасининг розилигини олиш кераклиги уларнинг жамоа шартномасида белгилаб берилган. (Пед кенгашнинг розилиги эмас)

Касаба уюшмасининг ижобий хулосаси олинган тақдирда, директор МК 107-моддага мувофиқ буйруқ чиқариши шарт. Бу буйруқнинг бир нусхаси ходимга тилхат олган ҳолда топширилади.

Буйруқнинг бир нусхаси ва МК 108-моддасига мувофиқ унга меҳнат дафтарчаси ходимга ишдан бўшатилган куннинг ўзида топширилади ёки топшириш чораси кўрилади.

Ходимга унинг ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади, ходим ўзининг меҳнат вазифаларини бажармаганлиги сабабли шартноманинг бекор қилиниши бундан мустасно (МК 109-м).

Юқоридаги кодекс 110-моддасига мувофиқ меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганда ходимга тегишли иш ҳақи, унинг миқдори хусусида низо бўлмаса:
1) меҳнат шартномаси бекор қилинган кунга қадар ишлаётган ходимга, — меҳнат шартномаси бекор қилинган куни;
2) меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаётган ходимга, — у ҳисоб-китоб қилишни талаб этган куни тўланиши керак.


Агар юқоридаги талаблардан бирортаси бузилган ҳолда ходим ишдан бўшатилган бўлса, унда ходим ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган деб топилади ва фуқаролик суди орқали ишга тикланади. Шунинг учун сиз ҳам фуқаролик судига мурожаат қилишингиз мумкин.


“Ziyoli Pedagog” kanaliga obuna bo‘ling:
https://t.me/ziyolipedagog