Get Mystery Box with random crypto!

Халқ таълими вазирлиги ички аудити томонидан 9 ойда жами 194,7 | Ўқитувчилар учун

Халқ таълими вазирлиги ички аудити томонидан 9 ойда жами 194,7 млрд. сўмлик молиявий хато ва камчиликларнинг олди олинишига эришилди

Айни соатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Халқ таълими вазирлиги Ички аудит хизмати фаолиятининг 9 ойлик натижалари сарҳисоб қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Халқ таълими вазирлиги тизимида бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари профилактикасини таъминлаш мақсадида Ички аудит хизмати ташкил қилинган.

@Ziyolilarga
«Ўқитувчилар учун» каналига уланиш учун
https://t.me/joinchat/AAAAAENhA0SRqumni4afUw