Get Mystery Box with random crypto!

ЗИЁКОР (ўқитувчи мураббийлар канали)

Telegram kanalining logotibi ziyoilm — ЗИЁКОР (ўқитувчи мураббийлар канали) З
Telegram kanalining logotibi ziyoilm — ЗИЁКОР (ўқитувчи мураббийлар канали)
Kanal manzili: @ziyoilm
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 908
Kanalning ta’rifi

📚 Attestatsiya savollari
📚 Hujjatlar to‘plami
📚 Dars ishlanmalar
📚 Test toplami
📚 Media mashgʻulotlar
📚 Ssenariylar
📚 Koʻrgazmalar
📬 Murojaat va takliflar uchun:
@ziyokoradminbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-04-13 20:18:34
ЧУСТДА БЕШ МУҲИМ ТАШАББУС ИЖРОСИ ҚАНДАЙ? (видео)

Чуст туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабида Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкиллаш мақсадида илгари сурилган Беш муҳим ташаббус доирасида туман семинари ўтказилди.

Унда ҳарбий қисм хизматчилари, маданият маркази, Бандликка кўмаклашиш маркази, туман болалар кутубхонаси, тиббиёт бирлашмаси, Боло маҳалласи фаоллари ва ота-оналар иштирок этди.

Семинарда Беш ташаббус йўналишлари асосида мактабда очилган "Китобхона - нурхона", "Парвоз", "Иқтидор", "Санъат шайдолари", "Шунқорлар", "Ёш дастурчилар", "Ёш спортчилар" тўгараклари аъзоларининг саҳнали кўринишлари, бадиий чиқишлар кўрсатилди. Ҳарбий ва спорт машғулотлари, амалий ва тасвирий санъат намуналари, китобхонлик, театр, мушоира ва "Фарзандларимиз келажагига бефарқ бўлмайлик", "Менинг бугунги кайфиятим" каби акциялар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Бизни кузатиб боринг!
Сайт: namangan24.uz
Канал: @namanganim24
1.3K viewsКувончбек Каримов, 17:18
Ochish/sharhlash
2022-03-28 05:37:20
Чуст туманида барпо этилаётган "Янги Ўзбекистон" боғини ободлиги учун ўз ҳиссангизни қўшинг!

Туманимизни ободлиги ҳар бир Чустлик юртдошимизни фахри бўлиши керак!

https://openbudget.uz/boards/4/71408/

Овоз бериш учун бу ерга киринг:
https://openbudget.uz/boards/4/71408/

Биргаликда бир куч эканимизни исботлайлик!

Раҳмат барчангизга!

@chusteducation
1.1K viewsКувончбек Каримов, 02:37
Ochish/sharhlash
2022-03-20 20:30:35
985 viewsQahramon Niyozov, 17:30
Ochish/sharhlash
2022-03-16 19:57:25 Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак!

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов

Республикамизнинг қайси ҳудудида бўлманг Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги «Топдиқ азиз» қабристонини обод қилишда ўз ҳиссангизни қўшинг!

https://openbudget.uz/boards/4/46845

орқали кириб овоз беринг!

Давлат бюджетининг шаффофлигини таъминлаш орқали молия тизими ва жамоатчилик ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг “Open budget” ахборот портали ишга туширилди. Ундаги ташаббусли бюджет жараёнида иштирок этинг ва бюджет маблағларини сарфланишида ўз овозингиз билан қатнашинг.
Қолгандарё қишлоғидаги "Топдиқ азиз" қабристонини таъмирлаш ва зиёратгоҳ қурилиши учун овоз беринг. SMS орқали овоз берсангиз осонроқ. Бунинг учун
"Топдиқ азиз" қабристонини таъмирлаш https://openbudget.uz/boards/4/46845 ссилкани босинг.
Таклиф қилинган маблағни пастки қисмидаги "Овоз бериш" деб ёзилган кўк ёзувни босинг.
"SMS код орқали овоз бериш" ни танланг.
Ўз телефон рақамингизни ёки яқинингизни рақамини киритинг. "Жўнатиш"ни босинг.
Тасдиқлаш учун телефонингизга ёки яқинингизни телефонига 3700 ёки 4546 (openbudget) рақамидан SMS келади, келган SMS даги 6 та рақамни белгиланган 3 минут вақт ичида киритинг. "Тасдиқлаш" ни босинг.
"Овозингиз муваффақиятли қабул қилинди" деган ёзув билан овоз бериш якунланади.

Овоз беришда юқоридаги ссилкани қўллаб-қувватлаганингиз учун РАХМАТ ! Аллоҳ рози бўлсин ! Овоз бериш ҳам борган сари эҳсон бўлиб боради, шекилли ! Эҳсонингиз қабул бўлсин!Ниятни яхши қилаверинг, ҳаммаси яхшиликка...
Ушбу хабарни бошқаларга ҳам тарқатиб юборинг !!!
1.0K viewsКувончбек Каримов, 16:57
Ochish/sharhlash
2022-03-14 12:23:47
Мактабларда III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келади ва IV чорак 28 март кунидан бошланади

Республикамиз умумтаълим мактаб ўқувчилари учун III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келди. Яъни, шу куни дарс машғулотлари тўлиқ олиб борилади. баҳорги таътил 21 мартдан бошланади ва 7 календарь кун давом этади.

IV чорак дарслари эса 28 март кунидан бошланади.

Маълумот учун:
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, мактабларда баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.

Каналга қўшилиш|Савол юбориш|Гуруҳга қўшилиш
851 viewsКувончбек Каримов, 09:23
Ochish/sharhlash
2022-03-08 06:19:55 Азиз ва муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Сизларни баҳорнинг илк айёми – 8 март байрами билан Халқ таълими вазирлиги номидан самимий муборакбод этаман.
Барчангизга ўзимнинг энг эзгу ва самимий тилакларимни билдириб, ҳамиша оилангиз ва яқинларингиз, эл-юртимиз ардоғида бўлиш бахтини тилайман.

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келганини ҳеч биримиз ёдимиздан чиқармаймиз.

Сиз гўзал ва бетакрор, азиз аёлларимиз ҳақида жуда илиқ фикрлар айтиш, кўплаб таърифлар келтириш мумкин.

Бу борада Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Сиз, ҳурматли аёлларимиз ўзингизнинг оналик меҳрингиз, ҳаётий билим ва тажрибангиз билан фарзандларимизни турли хавф-хатарлардан асрашда, уларни мустаҳкам иродали, маънавий-интеллектуал жиҳатдан етук, жонажон Ватанимизга садоқатли инсонлар этиб тарбиялашда бундан буён ҳам куч-ғайратингизни аямайсиз, деб ишонаман. Айниқса, қиз болаларни ҳаётга тайёрлаш, уларни замонавий билимлар, касб-ҳунарларга ўргатишда биз аввало сизларга суянамиз” деган сўзлари ҳар жиҳатдан ибратлидир.

Дарҳақиқат, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг турли соҳаларида хотин-қизларнинг фаол ва ташаббускорлиги, ҳалол меҳнатлари билан ҳаётимизнинг файзли бўлишига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётганликлари барчамизни қувонтиради.

Ушбу шукуҳли айёмда катта мамнуният билан, бугун халқ таълими тизимида эзгу ишларимизга камарбаста бўлиб, фарзандларимизга устозлик қилиб келаётган 343 967 нафар хотин-қизларнинг фидокорона меҳнатларини алоҳида эътироф этиб ўтишни жоиз деб биламан.

Азиз опа-сингиллар!

Ақл-заковатингиз, меҳр-оқибатингиз, сабру қаноатингиз билан барчамизга ибрат бўлиб, ёш авлодга билим бериш борасида қўшаётган беқиёс ҳиссангиз ва янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги фидокорона меҳнатингиз учун Сизлардан чексиз миннатдормиз.

"Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб номланган жорий йилда ҳам олдимизга қўйилган улкан вазифаларни амалга оширишда, аввало, Сизларнинг билим ва маърифий салоҳиятингизга таянамиз.

Ишончим комилки, ҳар бирингиз қайси ҳудудда истиқомат қилишингиз, халқ таълими тизимининг қайси бўғинида ишлашингиздан қатъи назар, юртимизнинг барча жонкуяр аёллари қаторида таълим тизимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларимизга, айниқса, қизларимизга таълим ва тарбия беришдек ғоят машаққатли, аммо олижаноб ишга муносиб ҳиссангизни қўшасиз.

Азиз ва мўътабар онахонлар, мунис опа-сингиллар!

Яна бир бор сизларни ва сиз орқали юртимиз хотин-қизларини, дилбар аёлларимизни самимий табриклайман. Сизларга соғлик-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилайман.

Зеро, аёл деган улуғ хилқатда нозик таъб ва буюк қалб, назокатли кўнгил, бетакрор фидойилик ва она жасорати мужассамдир.
Мана шундай фазилатлар эгаси бўлган ҳар бирингизга байрам муборак бўлсин!

Эҳтиром ила,
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов
705 viewsКувончбек Каримов, 03:19
Ochish/sharhlash
2022-03-08 06:17:32
Муҳтарама оналар!
Азиз аёллар!
Лобар сингиллар!
Қадрли ҳамкасблар!

Аёл зоти ўзининг нафосати ва латофати, муҳаббати ва садоқати, оналик меҳри билан том маънода Яратганнинг тенгсиз мўъжизасидир.
Бугун юртимизда қўлга киритилаётган улкан ютуқ ва марраларни эгаллашида мамлакатимиз хотин-қизларнинг ўзига хос ўрни борлигини мамнуният билан таъкидлаш мумкин!
Қўлга киритилаётган барча тармоқлардаги ютуқ ва ғалабаларимизда, фарзандларимизга таълим-тарбия беришда, халқимизнинг саломатлигини мустаҳкамлашда, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги соҳаларида эришилган юксак марраларни эгаллашда аёлларимиз фаол қатнашмоқдалар.
Сизни гўзаллик, баҳор ва нафосат айёми – 8 март байрами билан қутлаб, Сизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилаларингизга бахт-саодат, фарзандлар бахту камолини кўришлик насиб етишини тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз онахонлар, муҳтарама опа-сингиллар!

Ҳурмат билан,
Қувончбек Каримов

http://t.me/kquvonchbek
545 viewsКувончбек Каримов, 03:17
Ochish/sharhlash
2022-03-08 04:04:09
Ассаламу алайкум!!!

Хаёт боғларида тиконлар сўлсин,
Умр йўлларингиз гулларга тўлсин,
Нурларга беланди бу кун замин ҳам
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.



Болам деб ғам чеккан меҳрибонларим,
Ташвиши бир уммон,қувончи ярим,
Эй ,менинг жаннатий онажонларим,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.



Қошлари камалак, сочлари чамбар,
Оҳу кўз санамлар, юзлари дилбар,
Сиз борсиз дунё ҳам гўзал, мунаввар,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.
1.1K viewsМухайёхон, edited  01:04
Ochish/sharhlash
2022-02-21 19:39:15 https://t.me/uzedu/ - Халқ таълими вазирлигининг telegram даги расмий канали

https://t.me/b_saidov_uzedu - Халқ таълими вазирининг telegram даги расмий канали

Ҳурматли халқ таълими ходимлари, Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлари, амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифаларни мунтазам кўриб боришингbз учун юқоридаги Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига аъзо бўлишингизни тавсия этамиз.
942 viewsКувончбек Каримов, 16:39
Ochish/sharhlash
2022-02-08 22:01:05 ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши, 03.02.2022 йилдаги Ф-22-сон


Каналга қўшилиш|Савол юбориш|Гуруҳга қўшилиш
1.2K viewsКувончбек Каримов, 19:01
Ochish/sharhlash