Get Mystery Box with random crypto!

ЧУСТДА БЕШ МУҲИМ ТАШАББУС ИЖРОСИ ҚАНДАЙ? (видео) Чуст тума | ЗИЁКОР (ўқитувчи мураббийлар канали)

ЧУСТДА БЕШ МУҲИМ ТАШАББУС ИЖРОСИ ҚАНДАЙ? (видео)

Чуст туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабида Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкиллаш мақсадида илгари сурилган Беш муҳим ташаббус доирасида туман семинари ўтказилди.

Унда ҳарбий қисм хизматчилари, маданият маркази, Бандликка кўмаклашиш маркази, туман болалар кутубхонаси, тиббиёт бирлашмаси, Боло маҳалласи фаоллари ва ота-оналар иштирок этди.

Семинарда Беш ташаббус йўналишлари асосида мактабда очилган "Китобхона - нурхона", "Парвоз", "Иқтидор", "Санъат шайдолари", "Шунқорлар", "Ёш дастурчилар", "Ёш спортчилар" тўгараклари аъзоларининг саҳнали кўринишлари, бадиий чиқишлар кўрсатилди. Ҳарбий ва спорт машғулотлари, амалий ва тасвирий санъат намуналари, китобхонлик, театр, мушоира ва "Фарзандларимиз келажагига бефарқ бўлмайлик", "Менинг бугунги кайфиятим" каби акциялар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Бизни кузатиб боринг!
Сайт: namangan24.uz
Канал: @namanganim24