Get Mystery Box with random crypto!

БЕШИК ҚИЛИШ ОТА-ОНАГА ФАРЗМИ @Savollar_kanal 7789-савол Асса | Zikr ahlidan so‘rang

БЕШИК ҚИЛИШ ОТА-ОНАГА ФАРЗМИ

@Savollar_kanal 7789-савол

Ассалому алайкум! Қайни синглим яқинда Аллоҳнинг мархамати билан фарзандли бўлди. Умри узоқ бўсин. Уларнинг биринчи фарзанди. Қайннонам айтишича "қиз болага бешик бериш ота онанинг бўйнидаги фарз. У динёда жаннатга кириш учун ўша бешик кўприк бўларди" экан. Шу ростми? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу Аллоҳ фарз қилган амаллар ичига яна битта фарз амалини ўзи томонидан қўшиб қўйиш ҳисобланади. Жаннат тўғрисидаги гапи ҳам Аллоҳга ёлғон тўқиш ҳисобланади. Қайноналарни бу каби гаплари тиламчилик дейилади. Фарзанд қайси эркакники бўлса боқиб олиш ҳам унга кетадиган нарсалар ҳам эрнинг зиммасига вожиб бўлади. Аллоҳ таоло "Юнус" сурасида марҳамат қилади:  
قُلْ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ لاَ يُفْلِحُونَ۝ 
69. Сен: «Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқийдиганлар зафар топмаслар», – деб айт. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш