Get Mystery Box with random crypto!

​​ҲЕЧ ҚАЧОН НУҚТА ҚЎЙИШГА ШОШМАНГ! Кўп, яна, ол, бер, шунда, | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​ҲЕЧ ҚАЧОН НУҚТА ҚЎЙИШГА ШОШМАНГ!

Кўп, яна, ол, бер, шунда, ютуқ, муроса, келишув.... ҳар куни такрорлашиш... ҳар кун ва ҳар кун...
Инсон бу такрорланишлардан чарчади ва битта биттасини қолдирди. Шунда вергулни ёзганларидан ўчирди.
Қисқа ва қисқа ёзишни бошлади инсон... Ҳаёти ҳам маъносиз бўлиб қолди.

Кўп! Яна! Ол! Бер! Шунда! Ютуқ! Муроса! Келишув!
Бу бақиришлардан чарчади ва ундов белгисини ҳуснихатидан ўчирди...

Шунда инсон бақиришларсиз, жахлсиз ва асабийликни йўқотиб, бир хиллик билан ҳаётга муносабат қилди. Ҳамма жойда вазмин бўлди ва ҳаммани тушунадиган инсонга айланди...

Шу пайти бу инсоннинг ҳеч кимга ва ҳеч нарсага саволи қолмади. Ҳуснихатидан сўроқ белгисини ўчирди... Савол йўқ ва жавоб ўам йўқ таҳлилида бу инсон яшашни бошлади... Ҳеч нима қизиқтирмаслиги, уни бор ёки йўқлигини билдиролмасди.

Яна бир қанча муддатда инсон ўз гап сўзи, муносабати ва ҳуснихатидан иккита нуқта йўқлигини сезиб қолди. Кимман мен: деган жойдаги икки нуқтаям йўқолувди бу инсон ҳеч кимга ўзини кимлигини айтмайдиган бўлди.

Ҳаётининг охирида бу инсон ҳаётида қўштирноқ бор эди... "Ўғлим айтди", "менга ўргатишди", "шу тўғри йўл деб таъкидлашди, деган бировларнинг фикри ва йўлигина қолди...

Инсон бу қўштирноқниям йўққа чиқарганди битта нуқта инсон ҳаётига нуқта қўйди...
Сабр қилинг(,,,,,,)
Мақсад қўйинг (!!!!)
Меҳр беринг(???)
Ғолиб бўлинг (::::)
Ёрдам беринг ("""")

ҲЕЧ ҚАЧОН НУҚТА ҚЎЙИШГА ШОШМАНГ........

Зебинисо Аҳмедова

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар