Get Mystery Box with random crypto!

​​ ТУРМУШ ҚУРГАНЛАР ЯХШИ ИШЛАШАДИМИ ЁКИ ТУРМУШ ҚУРМАГАНЛАР | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​ ТУРМУШ ҚУРГАНЛАР ЯХШИ ИШЛАШАДИМИ ЁКИ ТУРМУШ ҚУРМАГАНЛАР ЯХШИ ИШЧИ ХОДИМ БЎЛИШАДИМИ?

Ҳар бир ишхонанинг, корхонанинг ходим олиш тартиблари бор. Бир ўйлаб кўрингчи, турмуш қурмаган, бор вақти имконияти ва кучини сизнинг ишхонангизга сарфлайдиган ходим яхшими? Ёки боласи касал бўлаверадиган, ҳадеб жавоб олаверадиган, эрта кетишни мўлжаллаб турадиган ходим кўпроқ унумдорми? Шу жойда оддий одам адашиб, оила қурмаган ишчи-ходимни танлашади. Аслида миясида ривожланишдан қўрқмаслик, келиша олиш сифатлари бор, сабрли, низоли тўқнашувлардан ижобий ечим топа олдиган мия аслида турмуш қурганларга хосдир. Улар ҳам уйни, ҳам ишни, ҳам супур-сидирни эплай оламан деб ўз олдига мақсад қўя олишади. Ўзини бой қилиш учун шу корхона бой бўлиши лозимлигини тўғри тушунишади. Турмуш қура олмайдиган ишчи-ходимлар ўз ҳаётини йўлга қўя олишмаганку, қандай қилиб корхонанинг моддий ва маънавий ҳаётига ували-жували бўлиб ҳисса қўшишсин? Бутун ҳаётини ўз оиласини, обрўйини шу корхонага боғлаб қўйган оила қура олмаган ходимлар эса, бутун вақтини шу ишхонага сарфлашлари мумкин, аммо, ривожланишга ҳисса қўшишлари амри маҳолдир. Турмуш қурмаган болам-чақам деб қайғурмаган мия корхона деб ҳам қайғуришни билолмайди. Турмуш қура олмаган ходим узоқ муддат командировкаларга бориши мумкин, аммо, ўша ердаям ривожланиш учун миясини ишлатиши қийин деб айтишади психологлар. Турмуш қурмаган ишчи-ходимлар жудаям ўзига яхши қараган, соч турмаклаган бўлиши мумкин, аммо, харидорга, корхонага мурожаат қилганларга ёқа олиши қийинроқ бўлади. Гейдельберг Университетининг немис психологлари томонидан бу саволга аниқ жавоб топиш учун кўп йиллар давомида илмий изланишлар қилинган. 65% ҳолларда турмуш қурган ишчи-ходимлар энг кучли ривожланишга сабаб бўлганликлари аниқланган. 30 ёшдан каттароқ бўлса ҳам турмуш қурмаганлар ишида ривожланиш камлиги ҳайратга солган. Қанчалик миянинг позитив ишлаши, қийинчиликлардан қўрқмаслик, янгиликларга тик қарай олиш, келиша олиш, тортишувларда бирлашиб бир фикрга келиш, мақсадни ягона қилиб танлаш, вақтдан унумли фойдаланиш оила қурганлар мияси учун хос эканлиги аниқланган. Яна оилалилар ўзидан ташқари бошқаларни ҳам ўйлай олганлар. Оиласининг равнақи учун кўпроқ моддий имкониятга эга бўлишга интилиш каттароқ куч берган. Бу хулоса оила қурмаганларни ўз корхонасига ишга олувчиларни ҳам, оилалиларни ишга олишдан қўрқмаганларни ҳам ўз фикридан қайтара олмаган. Шунда бу корхонада ким ишлаши ва қандай ишчи-ходимлар ишга олиниши аслида шу бошлиқнинг ўзини миясининг ишлаш жараёнини такрорлаши аниқланган. Яъни оиласидан ажраб кетган раҳбар ўз корхонасида ҳам худди шу сценарийни такрорлаш қонунияти борлиги аниқланган. Немис психологларига катта раҳматлар айтган холда, бу қонуниятга ўз фикрингиз билан эмас, психологик қонуният сифатида қарашингизни айтиб қоламан. Сизнинг психологингиз Зебинисо!

"Қандай ходим керак?" китобимдан лавҳа

———— ————
— Барча турдаги психологик хизматлар;
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар