Get Mystery Box with random crypto!

​​МЕН СИЗНИ ДУОЛАРИМДА СЕВДИМ. Ўзингизга тилаганларингизни бо | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​МЕН СИЗНИ ДУОЛАРИМДА СЕВДИМ.

Ўзингизга тилаганларингизни бошқаларга ҳам раво кўриш бу ҳақиқий севги эмасми? Фақат тилаш эмас, унга илиниш, яхшиликларни бўлишиш бу тилдан, дилдан кўчган ҳақиқат эмасми? Дуолардаги севгингизни қўлингиздаги эхсонга кўчира олдингизми? Кутмасдан, борлиғингизга кўниб, ўзингизни бой санаб, эҳсонга лойиқ эмас, эҳсон берувчи даражасига лойиқлигингизни билиш ҳақиқат эмасми? Дуолардан сўзларга, сўзлардан амалларга кўчган севгингиз ирода эмасми? Энг кечира олмаган инсонингизни кечира олиш, кечириб бўлиб, бир чимдим ош устида ризқлашиш ҳақиқий эхсоний амал эмасми?
Кучсизман! Касалман! Ожизман деган пайтингизда сиздан-да ожизроққа ёрдам бера олишингиз ҳақиқат эмасми? Умуман эхсон қила олмайдиган инсоннинг ўзи йўқ. Пули бўлмаса, кучи билан, касал бўлиб кучи етмаса, ширин сўзи билан, гапира олмаса битта меҳрли нигоҳи билан ҳам эҳсон қилиш мумкин. Эҳсон қила олмайдиган одамнинг ўзи йўқ! Бу ҳақиқат. Кечириб бўлмайдиган ишнинг ўзи йўқ, кечира олмасангиз, кечириб кечинг. Кечиб, кечирмайман, дегандан кўра, кечириб сўнг кечдим дейиш эҳсонли. Кечаси уйқусиз бедорликда ўқиш эҳсонли, тунда озорликда йиғлаб дуо қилиш эҳсонли, болангизни урмаслик ҳам эҳсонли. Турмуш ўртоғингизни "Калтафахм"лигини ҳам кечириш эҳсонли. Урушишдан кечмагунимизча мен сен биланман дейиш эҳсонли. Энг мухтож пайтдаям имкон топиб, кутмаслик эҳсонли. Эҳсонингиз борми? Қалбингиздаги ҳамма урушлардан воз кечинг...

ДУОЛАРИМДА МЕН СИЗНИ СЕВДИМ.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog