Get Mystery Box with random crypto!

Болаларда ва ўсмирларда хулқ-атвор бузилишлари Агрессивлик ва | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Болаларда ва ўсмирларда хулқ-атвор бузилишлари
Агрессивлик ва зулмкорлик ўртасида фарқ бор.

Агрессия бу сизни ва бизни химоя қилиш механизмимиздир. агрессия вазиятга нисбатан пайдо бўлиб, сизни бирор бир нарсадан тийилишга, унга нисбатан нафрат ёки ёмон кўриш туйғусини уйғотиб ўзингизни ва ўзгаларни ҳавфдан асрашга олиб келади.

Агрессивлик эса инсоннинг ўзига ёки бошқа инсонларга нисбатан пайдо бўлган зулмкор муносабатидир. Ўзига нисбатан ёмон кўриш ва нафратнинг пайдо бўлиши суицид, атрофдагиларга нисбатан агрессив муносабатнинг пайдо бўлиши асоциал муносабатдир. Жамият қонун ва қоидаларига атайлабдан қарши чиқиш, ўз талабларини агрессивлик билан намоён қилиш жамиятга нисбатан низолашиш рухини пайдо қилади. Агар ота ва онада бундай тарбия тенденцияси кузатилса, агрессив хулқ атворли бола пайдо бўлиши тайин гап. Агрессив хулқ атворнинг бузилиши катта муаммоларга олиб келганида кеч бўлмаслиги учун бугуноқ болангиздаги ўзгаришларга эътибор беришингиз керак.

Халқаро касалликлар таснифида ўсмирлардаги хулқ атвор бузилишлари тўртта ҳолат билан белгиланади:

1. F - 91.0.
Фақат оила мухитида ва оила аъзоларига бўлган муносабатдаги хулқ-атвор бузилишлари.

2. F - 91. 1. Гурух билан муносабат қилишдаги хулқ атвор бузилишлари.

3. F - 91. 2. Ўсмирнинг тенгдошлари билан яхши муносабат қилиши баробарида оила ва оиладан ташқаридаги хулқида хулқ атвор бузилишлари.

4. F - 91. 3. Намойишкорона оппозицион хулқ атвор ёшига хос бўлмаган дезадаптация.

Хулқ атвор бузилишлари 6 ойдан ортиқ муддатда давомий равишда қуйидаги симптомлар кузатилганида тасдиқланади:
1. Бола (ўсмир) ўз ёшига нисбатан анча катта бўлган ғазабни тез-тез намоён қилади.
2. Тез тез катталар билан айтишади, тортишади, низолашади ва жанжаллашади.
3. Катталарнинг айтганини қилмайди, тескарисини қилади, атайлабдан интизом, қонун ва қоидани билиб туриб бузади.
4. Бошқаларни ранжитадиган қилиқ, хатти харакат ва ишлар қилади.
5. Бўлиб ўтган ишларда бошқаларни айблайди, ўз хато ва камчиликларини бировлардан кўради.
6. Жудаям тез хафа бўлади ва ранжийди.
7. Тез тез аччиқланади ва унга хеч нарса ёқмайди.
8. Бошқаларга нисбатан хусуматли ва ўч олишга қасд қилади.
9. Жуда кўп алдайди, ўзининг фойдасига масъулиятдан қочади.
10. Кўп жанжаллар бошлаб юради.
11. Жанжалда бошқаларга хавфли бўлган воситалардан фойдаланади (пичоқ, ғишт, тош, темир).
12. Одамларга ва хайвонларга нисбатан қахрли эканлигини кўришимиз мумкин (берахмлик билан боғлаб қўйиш, куйдириш, ёндириш, кесиш, бўғиш).
13. Кўрсатиб намойишкорона хулқбузарлик ва хуқуқбузарлик қилиш.
14. Жинсий хаётга мажбур қилиш.

Ушбу шикоятларнинг камида 6 таси ва камида 6 ой мобайнида бўлса, демак, фарзандингизда хулқ атвор бузилишлари кетмоқда ва зудлик билан болалар психиатри, болалар психотерапевтига мурожат қилишингиз керак.

Ушбу шикоятларни аниқлаган ўқитувчилар, мактаб директорлари ва ота-оналар боладаги хулқ атвор бузилишларини даволаш курслари орқали ечим топишлари мумкин.

Бизга мурожат қилинг ва фарзандингизга ёрдам беринг.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog

» Инфо канал
» Инстаграм саҳифа

РАСМИЙ САЙТ:
doktorzebiniso.uz