Get Mystery Box with random crypto!

​​Ўзига баҳо бериш билан ўзига ишониш ўртасида фарқ бор Инсон | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Ўзига баҳо бериш билан ўзига ишониш ўртасида фарқ бор

Инсоннинг ўзи ҳақидаги фикрлари ўзига берган баҳосидир.
Инсоннинг ўзи бажара оладиган нарсаларга ишониши ўзига бўлган ишончдир. Ўзига ишонч инсоннинг кўникмалари асосида пайдо бўлади. Ўзига баҳо бериш эса ўзини тушуна олишга асослана-ди.

Масалан, сиз шеър ёза олмайсиз, бунга сизнинг ишончингиз йўқ. Лекин сиз бажаришингиз керак бўлган вазифалар ичида шеър ёздириш ҳам керак экан. Сизнинг ўзингизга бўлган ишончингиз шундан иборат бўладики, шеър ёза оладиган инсонни топиб, унга бу вазифани юклайсиз ва назоратингизга олиб натижага эришасиз. Асосий нуқта« натижага эришишга бўлган ишонч, бу эса раҳабарнинг бошқаруви.

Раҳбар ўз ходимларини бошқариш мобайнида бефойда низоли вазиятлар пайдо қилмаслиги керак. Фойдасиз низо — хавф. Раҳбарнинг вақти, шаъни, обрўси ва кайфиятига путур етиши ўзини ҳимоя қила олмаганлигидан далолат беради. Кучли раҳбар кераксиз низолардан ўзини ҳимоя қила олади.

Раҳбар кераксиз низоларни ечишга қурби етади, аммо бу низоларнинг пайдо бўлиши ва иш унумининг кескин тушишидек хавфли ҳолатлар сирасига киради. Бу вазиятда кучли раҳбар ўзини қандай тутиши керак.

Ҳар бир раҳбар ишнинг унумдор бўлиши учун бошқаришга бўлим раҳбарларини сайлайди. Раҳбарият системаси пайдо қилинади. Раҳбарият системаси мураккаб вазиятлардагина раҳбарнинг қарорига қатъий амал қилади.

Раҳбар ўзи назорат қилиши шарт бўлган ҳолатларни ўз бошқарувида қолдиради, қолган ҳолатларни бошқариши учун бўлим бошлиқларини тайинлайди. Бошлиққача етган хавфли низо бошқарувнинг тўғри ташкил этилмаганлиги белгисидир.

Низоли корхонанинг ички ресурси, яъни маҳсулоти, режаси, мақсади ҳалокат ёқасига келган бўлади гўё. Муассаса ёки корхонадаги ишчи-ходимларнинг ўзаро деструктив низоси маҳсулот ишлаб чиқаришдаги, уни сотиш ва ўсишдаги низоларга сабаб бўлади.

Сиз корхонани ривожлантиришни истасангиз ва хатоликни қидираётган бўлсангиз - бу хатолик ходимларнинг деструктив низолашуви оқибатида пайдо бўлаётгани аниқ Корхона ишчи-ходимларининг деструктив низоси раҳбарнинг низоли бошқараётганидан далолат беради. Раҳбар ўзининг ҳиссиётларини бошқара олмас экан, корхонани хам бошқаришда низолар келиб чиқаверади.

Кайфият гормони - серотонин. Серотонин яхши кайфият пайдо қилади. Серотонин организмда етарли микдорда бўлса, ўша пайтда инсоннинг ўзига ишончи ортади…

Зебинисо Аҳмедованинг «Низосиз раҳбар» китобдан парча

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog