Get Mystery Box with random crypto!

​​Насия – бу ўзганинг нарсаси, ўзганинг бахтини вақтинча олиб, | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Насия – бу ўзганинг нарсаси, ўзганинг бахтини вақтинча олиб, тўловини кейинга қолдириш.

Насия – беҳаловатлик. Насия – берган одамга қарздор бўлиш. Меҳр учун қарздорлик нотаниш нарса. Меҳр тушунмаган бир фалсафа бор, бу –«қарз». Меҳр ҳеч қачон қарзга берилмайди, миннат қилинмайди, ундирилмайди. Меҳрнинг тарозиси йўқ, уни «олди-берди» битими билан муҳрлаб бўлмайди. Меҳр учун шарт ҳам қўйиб бўлмайди. Меҳр на чегара билади, на қонунни тан олади. Меҳр учун битта қонун бор: бахтли қилиш ва бахтли бўлиш қонуни. Бахтни ушлаб бўлмайди, у нур, у табассум, у кайфият. Қарз эса саналади, тўланади, айтилади, кутилади, берилади, аммо қарзни узиб бўлгандан кейин ҳам «қарз олганди» тамғасидан қутулиб бўлмайди.

Қарз яхши ва ёмонни танийди. Меҳр эса яхшигаям, ёмонгаям керак, у яхшини ҳам, ёмонни ҳам бирдек кўради. Қарз гўёки шамол, увиллайди, эслатади, орқасидан бўрон олиб келади, на чанқоқ қондиради, на бирор фойда келтиради. Меҳр – ёмғир, экин, чорва, одам, заррага ҳам ўзини эслатади, ҳатто ёш чиқмаган кўзларга қўниб, йиғлатади. Меҳр уйингизга барака олиб келади.

Бахтни насияга олиб бўлмайди. Бировдан сўраб туришнинг сира иложи йўқ. Сиз ҳеч кимга ўхшамаганингиздек, бахтингиз ҳам фақат ўзингизга ўхшайди. Табассумингиз, ажинларингиз, қўлингизни қавартирган меҳнат – бу бахтдир. «Болаларимдан кўраман ва бахтли бўламан», дейиш ҳам насия. Сизни бирор буюм ҳам, бойлик ҳам, бировнинг меҳри ҳам, сиз кутган севги ҳам бахтли қилолмайди. Буларнинг ҳаммаси кутиш ва насияга бахтли бўлиб туриш. Ҳақиқий бахт – бу меҳр! Борингиз меҳр нуридан яралса – бахт. Ўзингиз, сўзингиз, ниятингиз, муносабатингиз, шижоатингиз, меҳнатингиз ва кўзингиз кўрадиган ҳар бир борлиқни нур орқали кўринг ва сиз бахтлисиз. Қолгани ўткинчи саҳна. Бу ҳам ўтиб кетади, ҳаммаси ўтади, сиз бахтли бўлган дақиқаларгина сиз билан қолади.

Сиз бахтлисиз! Хайрли кун!

«Насияга олинган бахт ёхуд тушкунликдан чиқиш сирлари» китобини харид қилинг!

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog