Get Mystery Box with random crypto!

​​Ғурур бу шундай қалб ҳолатики, ўзига бошқалардан доимий ҳурм | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Ғурур бу шундай қалб ҳолатики, ўзига бошқалардан доимий ҳурмат, эхтиром, тан олиш талаб қилиш ҳолати. Ғурурли инсонлар вояга етмаган психология эгаларидир. Ғурури баланд инсонлар бошқаларга тепадан қарайдилар. Бу инсонлар бошқаларга паст назар билан юқорироқдан қарайдилар.

«Ҳаддан ортиқ, ғурур арзимас қалб ёрлиғидир» деган эди А.Тургенев, А.Вольтер: «Чексиз кичик инсонлар чексиз катта ғурурга эгадирлар» деган.

Ғурурнинг бир кўриниши манманлик бўлиб, ўзидан бошқаларни тан олмаслик билан ифодаланади. Ғурурнинг кўриниши ҳар хил бўлиб, бойлик, кўз-кўз қилиш, тан олинганини исботлаш, хатто юришидаям ўз мавқеини кўрсатишга мойиллик.

Ёшларда ғурурнинг, манманликнинг кўриниши хулқ-атворида, гапиришида, мода трендларига алоҳида эътибор беришида кўринади. Ғурури баланд-инсонларда сахийлик ҳам бўлмайди. У доим ўзига кам берилаётганидан ташвишда бўлади. Ғурурли инсон ўз бахтида бировга қарздор бўлишни умуман истамайди.

«Тили қисиқ бўлмайман, қарздор бўлмайман!» Деган гапларни доимий шиорига айлантиради. Инсон қанчалик ўзидан қониқса, ўша инсонда ўзидан қониқадиган нарсанинг ўзи камдир. Ғурурга берилган инсонлар бошқалар олдида ўзини улуғ сезадилар, мақтанчоқ бўлишади. Инсон ўзини гўзал сезса, бошқалар олдида уни доимий намоён қилгиси келади ва ўз иллюзияси ичида яшайди.

Шон-шухрат қалбни халоватини уғирлайдиган яна бир унсурдир. Тарихда жудаям катта мавқега эга инсонлар шон-шухратдан кўчганликлари маълум. Ғурур, манманлик, шон-шухратга интилиш қалб халоватини ўғирлайди, бошқача овқат, бошқача кейим, бошқача мавзу, ҳаммадан ҳам бошқача тўй, ҳаммадан ҳам бошқача ҳаётни қидиришга ундайверади. Асли буларнинг тагида ишончсизлик ётади...

Зебинисо Аҳмедова

«Сизни бахтли қиладиган инсон» китобимдан лавҳа.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog