Get Mystery Box with random crypto!

​​НИЗОЛИ ХОТИРАЛАРГА МУНОСАБАТ ДАРСИ Ҳар бир инсоннинг ҳаётид | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​НИЗОЛИ ХОТИРАЛАРГА МУНОСАБАТ ДАРСИ

Ҳар бир инсоннинг ҳаётида низоли воқеа-ходисалар бўлиб туради. Сиз кунингизнинг неча фоизини, сухбатингизнинг неча фоизини кечаги кунингизга бағишламоқдасиз?

Сиз шунча фоиз тирик эмассиз. Кечаги кун билан яшаш бугунги кунни ўлдиради, сизни тушкунликка чорлайди. Хоҳ яхши хотира бўлсин, ёинки ёмон хотира бўлсин, уни эслайвериш ва унга муносабат билдиришнинг фойдасидан зиёни кўпроқ.

Қуйидаги саволларга жавоб беринг:
Хотирангиздаги бу ёмон деб атайдиган воқеа-ходисаларни нимага ўхшатасиз. Керакмас буюм, ахлат уюми, ачиган ошни олиб ўтиравериш қанақа натижаларга олиб келади? Тўғри, уйингиз хидланади, ачиган овқатни ҳазм қилиб бўлмайди, йиртиқ ва ямоқ кийимни ёмон дейсиз аммо ташламайсизми? _Кўзингизни юмган ҳолда хотирангиздаги энг оғриқли кун, энг оғриқли сўз ва энг оғриқли инсон суратидан воз кечинг. Кечинг яъни кечиринг. Энди орқага қараманг.
Сизга қийноқ, азоб-уқубат ва алам берган инсонларга нисбатан ўч олиш туйғусидан кечинг. Агар, сиз уларни жазоламоқчи бўлсангиз, ўч олмоқчи бўлсангиз сизнинг улардан фарқингиз борми?

Олдингизга мақсад қўйинг. Ўзингизга душман деб эълон қилган инсонларингиз билан яхши муносабат қила олишингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Ўзингининг ахволингиз ҳақида ва бўлиб ўтган ҳаётингиз ҳақида гап очсангиз, кимнидир ёмонлаб, кимгадир ҳозиргача сақланиб келаётган нафратингизни сочиб эмас, бўлиб ўтаган воқеа-ходиса сифатида сухбат қўринг. Ҳиссиётни воқеа-ходисага аралаштирманг. Хотирангиздаги ҳиссиётларингизни яхшисини сақлаб қолган ҳолда, негатив хотираларни йўқотишга ҳаракат қилинг. Сиз учун ҳаётингиздаги бу муаммо оғриқ эмас, бошқа такрорламаслик учун тажриба бўлсин.

Сиз худди математикани, физикани ўрганганингиздек, рухиятининг ҳам ўзининг дарслари ва дарс жадвали бор гўё. Масалан: Ғазаб, алам, рахм, кечириш, тавба каби дарслар. Аммо, бу дарсларни пайдо қилиш учун кимлар оввора бўлиши кераклигини ўйлаб кўринг. Сиз душман деб атаган инсонларингиз сизга ўқитувчи сифатида келишади. Улар ғазаб қилмасликни, ўч олиш ёмонлигини, кечиримли бўлиш лозимлигини ўрганасиз. Ҳар сафар бир дарс орқали ҳаёт синовидан ўтар экансиз, худди мактабдагидек каттароқ синфга кўчасиз. Ёшингиз улғайиб, дарсларингиз ҳам мураккаблашиб бораверади.

Ғазабдан қутулиш дарси.
Ғазабингиз тошиб, ҳамма жойни остин-устун қилишга тайёр бўлиб турганингизда ўзингизга бир савол билан мурожат қилинг: “Бу воқеа менга нимани ўргатмоқчи?”

Миянгизда фикрлар кетма-кетлиги пайдо бўлиши билан чуқур-чуқур нафас олинг. Шу вазиятни руҳиятингиз ва танангиз, мавқеингиз, обрўингиз учун талафотсиз ўтказиб олиш учун нима қилишим керак деган саволга жавоб беринг. Аввало тинчланинг.

Қалб оғриғидан қутулиш дарси
Табиий ҳолларда:
• Йиғлаш -
Ҳамма нарсанинг вазни бор, аммо кўз ёшиники йў*қ- Айман Ягҳий.

Бу қалб оғриғини йўқотишинг учун қилинган энг оддий қадам. Бунда миядаги муаммо ва унга бўлган муносабатда ўзига нисбатан рахм, енгилиш, хақорат, алам пайдо бўлишининг максимал нуқтаси. Қариялар айтишаркан: “Инсон йиғлаши учун осмондан фаришта тушиб қалбни силашсагина инсон кўзида ёш пайдо бўларкан. Шунинг учун йиғи бу илохий дейишаркан” Бунда сиқилиб турган мускуллар бўшашади, қондаги агрессия гормонларининг титри пасаяди. Фақат бу сафар бошқача йиғланг, қачонгача йиғлайман, кечаги кун учун деб йиғланг. Энди буёғига нима дейсиз? Балким, кечирарсиз...

Кўз ёшлари 10 хилдир:

1. Улуғ кўз ёши, у, ғалаба кўз ёшидир.
2. Ўзини оқлаш кўз ёши, у, болалар кўз ёшидир.
3. Таъсирли кўз ёши, у, тавба қилувчининг кўз ёшларидир.
4. Нозик кўз ёши, у аёлларнинг кўз ёшидир.
5. Гўзал кўз ёши, у вафодорнинг кўз ёшидир.
6. Ғам кўз ёши, у, азадорнинг кўз ёшидир.
7. Бахтли кўз ёши, у муваффақият қозонган кишининг кўз ёшидир.
8. Шафқатсиз кўз ёши, у, ғам алам ортидан келган кўз ёшидир.
9. Ифода қилувчи кўз ёши, у, надомат қилган кишининг кўз ёшидир.
10. Алдов йиғисидаги кўз ёши, у ёлғончининг кўз ёшидир.

давоми бор

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog