Get Mystery Box with random crypto!

​​ХОТИРАНИНГ НОЗИК СИРЛАРИ ВА МАШҚЛАРИ. Инсонларнинг хотира б | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​ХОТИРАНИНГ НОЗИК СИРЛАРИ ВА МАШҚЛАРИ.

Инсонларнинг хотира билан боғлиқ муаммоси уни ёдлаб қолиш эмас, балки бу маълумотларни керак вақтида эслашдир. Хотирада сақлаш ҳаммада яхши даражада бўлиши мумкин, аммо, уни қисқа вақт ичида аниқ ҳолда эслай олиш қобилияти ҳаммага хос эмас. Инсон онгида расмлар яхшироқ мухрланади. Шунинг учун хотирани мустаҳкамлаш учун тавсия этиладиган психотехнологиялар тасаввур қилиш қобилиятига асосланган. Хотиранинг эслаш имкониятларини кенгайтирувчи психотехникаларнинг номи мнемотехникалар дейилади.

Инсонга онгли равишда хотирасига сақлаб қўя олиш ҳусусияти ҳосдир.
Бу китоб ёрдамида қисқа муддатли ҳотирангиздаги маълумотни узоқ муддатли ҳотирага айлантиришни ўрганасиз ва керак маълумотни ўз вақтида тез эслаш қобилиятингизни ривожлантирасиз.

Яхши хотира дегани – бу кўрган, эшитган маълумотларингиз ичида муҳимини таниб олиб, бу маълумотни қайта ишлаб, уни тасаввур қилиб ва кўрган билганларимиз билан боғлаб қўйишдир.

Қисқаси, ёдлаб қолиш учун диққат ва тасаввур керак экан. Хотирани кучайтиришга диққатни кучайтириш ва тасаввур қилиш қобилиятини ўстириш асос бўлади. Диққатни жалб қилиш машқлари ва тасаввур қилишни ўрганиш машқларини мунтазам бажариб борар экансиз, хотирангиз аниқ ва панд бермаган ҳолатга келади.

МАШҚ 1.
Иккита ишни бир вақтнинг ўзида бажариш, диққатни бир жойдан иккинчи жойга жамлаш учун яхши машқ ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида иккита китоб ўқинг. Бир китобнинг абзацини ўқиб бўлганингиздан кейин, иккинчи китобни ўқишни бошланг, бир пайт ичида телевизорнинг каналидаги бирор маълумотини тушунишга ҳаракат қилинг.
Китоб ўқиётган пайтингизда телевизордаги маълумотлар кетма-кетлигини тасаввур орқали улаб олишга ўрганинг. Сиз қарамай турганингизда ўтиб кетган маълумотлар нималигини ақлан тиклашга, ҳаёлан тушунишга ҳаракат қилинг.

Зебинисо Аҳмедованинг «Хотира ва унутиш” китобидан лавҳа.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog