Get Mystery Box with random crypto!

Аёл туғилди: Ўғил эмас 'Қиз' дедилар хомуш Нега хомуш… Отаси Ў | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Аёл туғилди:
Ўғил эмас "Қиз" дедилар хомуш
Нега хомуш… Отаси Ўғил кутганмуш!!!

Аёл улғайди:
Уйда ўтир ўқишинг шартмас
Уйдаги юмушни эплай олгин бас!!!

Аёл севди:
Унутма севишга хаққинг йўқ асло!!!
Аёлда юрак йўқ қалби йўқ гўё….

Аёл турмуш қурди:
Келинсан гапирма энди бўл соқов
Сочинг супурги бўлсин, қўлларинг косов!!!

Аёл фарзанд кўрди:
Мана сенга фарзанд номли бахт
Энди ўзингни унутгин….. унга ярат тахт!!!

Аёл қайнона бўлди:
Аралашманг юринг жим....
Аразлаб кетмасин севган хотиним!!!

Аёл ўлди:
Дедилар: Нега ташлаб кетдингиз
Нега ортда қолганни кўзин ёшлаб кетдингиз.

Аёлнинг ҳаққи бор:
Ўқишга, севишга , ўзин дейишга, бахтли бўлишга, завқли яшашга, фикрини айтишига, қарор чиқаришга...
Яна нималарга аёлнинг ҳаққи бор?

Ҳокисорим, мунисам, азизам Аёл... Умрингиз узоқ бўлсин азиз Аёллар...!!!

Зебинисо Аҳмедова. 2016-йил

Яқинларга улашинг

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog

» Инфо канал | » Инстаграм саҳифа