Get Mystery Box with random crypto!

Кўнгил ... Айтинг, Кўнгил ранги қанақа? Оқми? Қора? ёки алво | TAQDIR IZMIDAN🦜🦜RASMIY KANAL

Кўнгил ...

Айтинг, Кўнгил ранги қанақа?
Оқми? Қора? ёки алвон ранг?
Ким билади, балки у шаффоф?
Ўзингизга, ўзгага қаранг...

Кўнгил қандай? Қаттиқ ё майин?
Мўртми ёки мустахкам, бикр?
Кўнгил шиша эмас, тош эмас,
Кўнглингиздан қилинг бир фикр.

Кўнгил оппоқ, ё чандиқ, ё доғ,
Кенг майдонми, ё кўчаси тор?
Кимда ярим, кимда кемтик, бут?
Кўнгил куйи сизга ихтиёр..

Кўнгил султон, Кўнгил девона,
Сарсон қилар таскин топмаса.
Ким Кўнглини куйига юрган?
Қадам босманг Кўнгил чопмаса...

Айтинг кимнинг кимда Кўнгли бор?
Кимдир бир дўст, сирдош гадоси.
Ёр Кўнглига боқмаган ким бор?
Сўранг, айтар кўнгил садоси...

Кўнглимиз шўх, Кўнглимиз доно
Йўл кўрсатар суяксиз тилга.
Майли ақл устундир сизда,
Қулок солинг гоҳ гоҳ Кўнгилга...



Муалифга рахмат.


@zBQk_lgERbczMWQy