Get Mystery Box with random crypto!

Бир рассом чиройли расм чизди ва уни кўпчилик йиғиладиган жойг | TAQDIR IZMIDAN🦜🦜RASMIY KANAL

Бир рассом чиройли расм чизди ва уни кўпчилик йиғиладиган жойга қўйиб, синаб кўрмоқчи бўлди. Расмнинг тепасига шу ёзувларни битди: “Ким бу расмда бирор камчиликни кўрса, устига қизил қалам билан белги қўйсин!”
Рассом кечқурун келиб кўрса, расм қизил бўёққа тўлиб кетибди. У устози олдига бориб расмдан воз кечмоқчи эканлигини айтди.
- Йўқ, - деди устози унга. - Сен яхшиси иборани ўзгартир: “Ким расмда камчилик кўрса, уни тузатсин”, деб ёзиб қўй.
Рассом устозининг айтганини бажарди. Буни қарангки, орадан бир неча кун ўтса ҳам расмга ҳеч ким яқинлашмади.
- Кўрдингми, - деб жилмайди устоз. - Бу ҳаётда ҳамма нарсадан хато топадиганлар кўп, бироқ шу хатони тузатадиган - ислоҳ этадиганлар кам.


@zBQk_lgERbczMWQy