Get Mystery Box with random crypto!

ZARUR MASLAHATLAR

Kanal manzili: @zarur_maslahatlar
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 108.60K
Kanalning ta’rifi

• Ҳаётингиз ва турмушингизда энг зарур бўлган маслаҳатлар канали.
Бизнинг каналда:
Кайфиятни кўтарувчи видиолар
Фойдали тавсиялар
Пазандалик сирлари
Саломатлик сирлари
Бахтли оила
Тиббиёт
Лайфхак
Ва бошқа маълумотлар
@Reklama_tariflarim

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2024-04-05 14:18:23
Опажонимга

Сиз берган меҳрни бермади ҳеч ким,
Дард келса ёнимда қолмади ҳеч ким,
Баҳтимдан қувониб, кулмади ҳеч ким,
Сиз борсиз юрагим топади ҳузур.
Опажоним мени боризга шукур!

Ҳар айтган сўзингиз ибрат мен учун,
Ҳар босган йўлингиз ҳикмат мен учун,
Синглингиз бўлмоқлик шавкат мен учун,
Сиз бор ҳаётимга етмайди путур.
Опажоним мени боризга шукур!

Кўнглингиз оғритсам кечирдингиз тез,
Бирга йиғладингиз мен йиғлаган кез,
Чексиз бахтим эрур сизнинг борингиз,
Мендан ўтган бўлса минг бора узр.
Опажоним мени боризга шукур!

Онамдан кейинги онажонимсиз,
Эркалаб, суйгувчи меҳрибонимсиз,
Ҳушсуръат, ҳушзабон қадрдонимсиз,
Эй осмоннинг қизи, гўзал ойимсиз
Опажоооним мени боризга шукур

Мумтозбегим


Фойдали каналга обуна бўлинг!
  
@Zarur_maslahatlar | хар куни янги маслахатлар
13.2K views11:18
Ochish/sharhlash
2024-04-03 06:14:01
Фарзандлар учун Қуръон ўргатишдаги муҳим қадамлар
(Оналар учун махсус)

-Фарзанд қоринда ҳомила пайтидаёқ унга Қуръон эшиттириб боринг.
– Фарзанд эмизикли пайтида ҳам унга Қуръон эшиттиринг.
– Фарзанд олдида Қуръон ўқиб туринг.
– Фарзандни ўзи учун Қуръон совға қилинг.
– Қуръондан ёдлаган ҳар жузи учун ҳадя тортиқ қилинг.
– Қуръонни ҳар пораси учун байрам, зиёфат уюштириб беринг.
– Қуръон қиссаларидан сўзлаб беринг.
– Қуръон суралари бўйича уюштирилган мусобақа дискларидан қўйиб беринг.
– Фарзандингизга ҳар ерда Қуръонни ҳамроҳ қилиб, ёнида тутинг.
– Қуръони карим учун тааллуқли воситаларга фарзандингизни боғланг.
– Қуръон таълими ёзилган диск ва шунга ўхшаш воситалар харид қилиб, олиб беринг.
– Қуръон мусобақаларида қатнашиш учун фарзандингизни рағбатлантиринг.
– Фарзандингизни Қуръон ўқишини аудиоёзувини (диктофон ёки телефонда) ёзиб боринг.
– Қуръонга тааллуқли нарсаларга фарзандингизни шижоатлантиринг.
– Ёдлаган сураларини намозда ҳам ўқитиб боринг.

Фойдали каналга обуна бўлинг!
  
@Zarur_maslahatlar | хар куни янги маслахатлар
13.7K views03:14
Ochish/sharhlash
2024-04-03 03:15:04
ЖИГАРЛАРИМ

Жонинг учун жигарларинг куяр экан
Суйса фақат ана шулар суяр экан.
Ўзгаларчи юрак бағринг ўяр экан
Бахтимга соғ-омон бўлинг жигарларим.

Отам-онам ташлаб кетган ёдгоримсиз,
Йўғ-у борим юрагимга мадорим сиз
Менинг учун уюлмаган қабоғингиз
Бахтимга соғ-омон бўлинг жигарларим.

Оғзидаги еб турганин менга тутган
Мени деса, ҳатто, ташвишин унутган
Сўзида бол ширин шакар шарбат тутган
Бахтимга соғ-омон бўлинг жигарларим.

Сизлар билан яйраб кетар бу жонларим
Қанотимсиз учишга бор имконларим.
Меҳнаткаш- у камтар , сабрга конларим
Бахтимга соғ-омон бўлинг жигарларим.

Улар боис яшнаб турар кўнгил боғим
Гар йиқилсам суянгувчи улкан тоғим.
Дуоларим ижобат эт эй , Аллоҳим
Бахтимга соғ-омон бўлсин жигарларим


Фойдали каналга обуна бўлинг!
  
@Zarur_maslahatlar | хар куни янги маслахатлар
25.2K views00:15
Ochish/sharhlash
2024-04-03 02:44:02
БУГУН 3-АПРЕЛЬ. РАМАЗОННИНГ 24-КУНИ ВА ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН

Хайрли тонг, қадрдон...

Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди…

Ҳар куни янги сахифа…

Бир бети маҳзун кечса…
Кейинги сахифаси қувончга тўла бўлади…

    Ҳаёт саҳифаларини вароқлайверинг-да, Аллоҳга таваккал қилинг, ўзи шундоқ ҳам қисқа ҳаётда завқланиб яшанг!

Фойдали каналга обуна бўлинг!
  
@Zarur_maslahatlar | хар куни янги маслахатлар
36.7K views23:44
Ochish/sharhlash
2024-04-03 01:49:51
РАМАЗОННИНГ 24-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!

Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин!

РАМАЗОННИНГ 24-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЮБОРИНГ!!


Фойдали каналга обуна бўлинг!
  
@Zarur_maslahatlar | хар куни янги маслахатлар
37.4K views22:49
Ochish/sharhlash
2024-04-02 18:20:12
Фойдали каналга обуна бўлинг!
  
@Zarur_maslahatlar | хар куни янги маслахатлар
25.4K views15:20
Ochish/sharhlash
2024-04-02 17:40:06 АЁЛИНГНИ АВАЙЛА

Хўрлик ёши бўлади тахир,
Уруш, жанжал кимга ҳам керак,
Ўзни суюмоқ ҳудбинлик ахир,
Аёлингни авайла эркак.

Кўзларига кўз ёш тўлмасин,
Дилда меҳр боғи сўлмасин,
Ўттизида ўтин бўлмасин,
Аёлингни авайла эркак.

Шароб сарҳуш, шер қилар кимни,
Кимни тўнғиз,кимларни жинни,
Ожиз урар билгин хотинни,
Аёлингни авайла эркак.

Кимда ҳаққинг,кимда қарзинг бор,
Ўзинг билган ҳаёт тарзинг бор,
Фриштангдан нима арзинг бор,
Аёлингни авайла эркак.

У яхши дўст,у азиз сирдош,
Сирларингни қилмайди ҳеч фош,
Сенинг учун бир умр йўлдош,
Аёлингни авайла эркак.

Алвон гуллар шонасидир у,
Дуру,маржон донасидир у,
Болаларинг онасидир у,
Аёлингни авайла эркак.

Элда ёруғ юзинг учун сен,
Эрман деган сўзинг учун сен,
Билсанг фақат ўзинг учун сен,
Аёлингни авайла эркак.

Яқинларга Ҳам Улашинг


Фойдали каналга обуна бўлинг!
  
@Zarur_maslahatlar | хар куни янги маслахатлар
24.3K views14:40
Ochish/sharhlash
2024-04-02 17:29:01
Меновазин - кучли дори, аммо дорихонада бу хақда сизга айтишмайди !

"Меновазин" деярли хар бир оиланинг тиббиёт кабинетида бор, лекин уни қандай қилиб тўғри ишлатишни жуда кам одам билади

Меновазин - арзон ва 14 та касаллик учун самарали воситадир

Батафсил...
13.8K views14:29
Ochish/sharhlash
2024-04-02 16:45:09
Қонни 100% кўтариб берадиган шарбат

Олма - 1 та
Сабзи - 1 та
Лавлаги - 2 та
Новвот - 2 та
Сув 3 литр

Кимларга лавлаги истеъмоли тавсия этилмайди?
Лавлаги таркибидаги шакар тезда қонга сўрилади, натижада унинг кескин кўтарилиши кузатилади. Шунинг учун қандли диабет билан оғриганларга қайнатилган лавлаги тавсия этилмайди.

Ичганларга шифо бўлсин

Фойдали каналга обуна бўлинг!
  
@Zarur_maslahatlar | хар куни янги маслахатлар
14.7K views13:45
Ochish/sharhlash
2024-04-02 16:14:02
Спиртли ичимлик - энг зўр ажратувчи суюқликдир.
У эр ва хотинни, энг яқин дўстларни, жигарларни бир-биридан ажратади.
Норасида болаларни эса тирик етим қолдирувчи ”ажойиб” суюқликдир.

Мияни бузиб, жигар ва юракни расвосини чиқаришда ҳам ўрни беқиёс!

Фойдали каналга обуна бўлинг!
  
@Zarur_maslahatlar | хар куни янги маслахатлар
14.1K views13:14
Ochish/sharhlash