Get Mystery Box with random crypto!

ЖОНЛИҚ ҚОНИНИ ОҚИЗИШ ДИНИМИЗДА БОРМИ? CАВОЛ: Бизнинг вилоятд | Go'sht va go'sht mahsulotlari

ЖОНЛИҚ ҚОНИНИ ОҚИЗИШ ДИНИМИЗДА БОРМИ?

CАВОЛ: Бизнинг вилоятда уй қуриб битказилганидан сўнг, ана ўша битган иморат тепасидан борорта жонлиқни сўйиб, унинг қонини оқизиш удуми бор. Шунга ўхшаш, жонлиқ қонини оқизиш каби ишлар аслида динимизда борми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда янги олинган буюмга “қон суртиш” ёки янги қурилган иморат устидан “қон оқизиш” йўқ. Бу хурофот иш бўлиб, бунинг ҳеч қандай шаръий асоси мавжуд эмас. Мўмин-мусулмон инсоннинг ҳар бир иши Қуръони каримга ва Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг муборак суннатларига мувофиқ бўлиши даркор. Ушбу икки манбага зид келган ҳар қандай эътиқод ёки урф-одат рад этилади. Буюк аждодимиз Имом Бухорий ривоят қилган ҳидиси шарифда: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бизнинг бу ишимиз(яъни, динимиз)да ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад этилгандир”, – деганлар”.

Қолаверса, қон шариатимизга кўра нажосат ҳисобланади. У бор жойда жинлар тўпланади. Саволда сўралганидек, янги қурилган иморат тепасидан борорта жонлиқни сўйиб, унинг қонини оқизиш сабабидан уй эгаларига жинлар томонидан зиён етиш хавфи ҳам пайдо бўлади. Шунинг учун бу каби хурофотлардан сақланиш лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

@Zangiota_qassobchilikUz