Get Mystery Box with random crypto!

Шеригим Бахтиёр ака билан тоғдан тушиб, тоғ этагида жойлашган | Замбаракнинг ўқи

Шеригим Бахтиёр ака билан тоғдан тушиб, тоғ этагида жойлашган Кэнмор шаҳридаги Старбаксга кирдик. Муздек лимонад олиб, ташқарида ичиб ўтирибмиз, атрофимизда тоғлар.

Шунда савол туғилди — атрофимиздаги қайси бир чўққига чиқдик? Иккаламиз ҳам тополмадик. Дарров тоғларни идентификация қиладиган дастур юклаб олдим. Қарасак, тўғримиздаги энг баланд чўққига чиқибмиз (биринчи суратда Ha Ling Peak).

“Яшавор василий” дедим ўзимга-ўзим ичимда. Ҳаётда мана шунақа баланд чўққига чиқа оламан деб ўйламагандим. Бирам мағрурландим, шунинг учун сизлар билан ҳам улашяпман.

P.S. Биринчи суратда дастурдан олинган скриншот. Иккинчиси биз чиққан чўққининг вертолётдан олинган сурати.

@zambarakning_oqi