Get Mystery Box with random crypto!

7 миллион доллар масаласида 'Ўзсувтаъминот' АЖ муносабат берди | Zafarbek Solijonov

7 миллион доллар масаласида "Ўзсувтаъминот" АЖ муносабат берди. Ажойиб

Ҳолатга бугун "Ўзсувтаъминот" АЖ муносабат берибди. Халқаро тендер компаниясининг баённомасига асосан пудратчи сифатида Туркиянинг "Alke Insaat Sanayi ve Ticaret" компанияси ғолиб деб топилган. Лойиҳага 7 миллион 310 минг доллар ажратилган.

Лекин лойиҳага пул Жаҳон банкидан олинган (6 миллион 250 минг) ва Ўзбекистондан 1 миллион 60 минг доллар. Маблағлар талон-тарож қилинмаган. Ишлар режадагидек бажарилган. Пудратчи ва субпудратчи "Mega-Mebiko" қўшма корхонаси билан биргаликда Сирғали сув иншоотидан Ховосгача 28 км масофага 700 мм шиша толали қувур ётқизилган.

Аммо қувур босимни кўтара олмагани боис тармоқда бир қанча сизгичлар пайдо бўлган ва аҳолини узлуксиз ичимлик суви билан таъминлашга имкон бермаяпти. "Ўзсувтаъминот" АЖ ва компаниялар шиша толали қувурларни полиэтилин қувурларга алмаштириш чорасини кўраётганмиш. Объект "Ўзсувтаъминот" АЖ балансида эмас.

"Ўзсувтаъминот" АЖ сўзи охирида ёлғон маълумот тарқатмасликни ва бунга жавобгарлик борлигини эслатган. Ҳолатда ким ҳақ? Ҳокимми ёки "Ўзсувтаъминот" АЖ? Биттаси жавобгарликка тортилиши керак, ўзлари айтгандек ёлғон маълумот тарқатгани учун. Яна савол бор, шиша толали қувурлар полиэтилин қувурларга кимнинг ҳисобидан алмаштирмоқда? Поп-корн оволинглар, дўстлар.

P.S. Бир обуначим лойиҳани айси ташкилот қилган, оптик тола қувури қанча босимни кўтариши ҳақида сифат сертификатига амал қилинганми, синов тажрибаси ўтказилмаган бўлса, лойиҳани ким тасдиқлаган, гап катта сумма ҳақида кетмоқда, алмаштириш ҳам эплай олмаганларга бериладими, дея саволлар ташламоқда.

@Zafarbek_Solijonov