Get Mystery Box with random crypto!

Ховосда 7 миллион доллар талон-тарож қилинган Сирдарё вилоят | Zafarbek Solijonov

Ховосда 7 миллион доллар талон-тарож қилинган

Сирдарё вилоят ҳокими Ғофур Мирзаев аҳолини сув билан таъминлаш учун ажратилган 7 миллион доллар талон-торож қилингани ҳақида айтди. Ҳовосда шўр ерга сифатсиз қувур олиб келиб, Осиё тараққиёт банки маблағидан олинган 7 миллион доллар талон-тарож қилинган.

Шу ўринда бир қанча саволлар туғиляпти. Ким ўғирлаган? Нима учун ўғирлаганлар номи ошкор қилинмаяпти? Айбсизлик презупмцияси доирасида гумонланмоқда деб хабар берса бўладику. Шунча маблағ ўғирлангунча назратчи ташкилотлар қараб турганми? Жамоатчлик ҳам ҳолатга беэътибор бўлмаслиги лозим.

Мени эндиликда бир нарса ҳавотирга солиб қўйди. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ховос марказини қуриш учун Ислом тараққиёт банки ва Саудия тараққиёт жамғармасидан миллиардлар ажратилиши белгиланганди. Ушбу маблағлар масаласида ҳокимлик нима дея оларкин? Мақсадли сарфланганини қаердан биламиз?

@Zafarbek_Solijonov