Get Mystery Box with random crypto!

Янги даврнинг ўзига хос тарафларидан бири либерализмнинг устун | Zafarbek Solijonov

Янги даврнинг ўзига хос тарафларидан бири либерализмнинг устуни бўлган хусусий мулкка ҳуқуқий пойдевор қўйиш бўлди. Тўғри, Ғазна айтганидек, хусусийлаштириш 91 йилдан бери бор эди. Бироқ эски даврнинг сўнгги йилларида хусусий мулк билан боғлиқ ишларни кўпчилик билади. Ундан ташқари, илк хусусийлаштириш йилларида турли даражада алдовлар ҳам кузатилган. Ҳозирга келиб у нормаларнинг ўрниям қолмаганди, техника даврида.

Хусусийлаштириш тўғрисидаги 2023 йилнинг ноябрида қабул қилинган қонун шу йил майидан кучга кирди. Янги қонун билан хусусийлаштириш билан боғлиқ барча муносабатда эски тартиблар бекор қилинди. Қонунда ҳаммаси аниқ ва лўнда белгилаб қўйилди. Айримлар хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун янги таҳрирда қабул қилингани яхши, лекин электрон савдога рухсат бергани нотўғри бўлди, турли хил фирибгарликлар авж олиши мумкин деб ҳавотир билдирмоқда.

Ҳавотирлар ўринсиз. Янги қонун бўйича агар давлат мулкини хусусийлаштиришда қанақадир қинғир йўллардан борилган бўлса, буни аниқлаш узоққа чўзилмайди. Буни тезда аниқлашади ва бу ишни қилганлар жавобгарликкаям тортилади. Хусусийлаштиришнинг ўзи бир дунё талаблар билан бўляпти, жараёни мураккаб, унақа ишларга йўл бўлсин. Янги қонун ҳали узоқ хизмат қилади.

Ҳужжат

@Zafarbek_Solijonov