Get Mystery Box with random crypto!

ТРАНСПОРТНИ БОШҚАРИШДА ЯНГИ ТАРТИБ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИМИ? 2022 йил | YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

ТРАНСПОРТНИ БОШҚАРИШДА ЯНГИ ТАРТИБ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИМИ?

2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади. (https://t.me/huquqiyaxborot/12017)
Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.
Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:
- бир ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз;
- олти ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз;
- уч йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз.

Фаридун ИСМАТОВ,
Самарқанд транспорт прокуратураси иш ўрганувчиси.

@YURTIMIZDA