Get Mystery Box with random crypto!

​​ Аршга учган дуолар.... Муаллима айтиб бердилар: Талаба | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

​​ Аршга учган дуолар....

Муаллима айтиб бердилар: Талаба қизлардан бири олдимга келиб, бироз уялиб:
- "Бир савол сўрасам майлими" - деди.
- Ҳа, дедим.
У бироз тараддудланиб: "Қуръони Каримни ота-онамга билдирмасдан ёдласам бўладими"- дея сўради. Мен уни саволидан ҳайратланиб, “Ҳа, бўлади” дедим.....
Кейин эса, уни саволи хаёлимни банд этиб қўйди. Буни сабабини билишга қизиқиб, ундан: -"Нега буни уларга билдирмоқчи эмассан...?"-  деб сўрадим. У ҳеч ҳам хаёлимга келмаган жавоб билан мени лол қолдирди: -"Қиёмат куни уларга кутилмаганда нурдан бўлган тож кийдирилишини хоҳлайман".....

Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг.
“Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради” Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг.
Эрталаб: “Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимга бир дуо қилинг” денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.....
Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу ҳолни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деган эканлар....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari