Get Mystery Box with random crypto!

Taфаккур қилинг...... Сиз кўриб турганингиз Аллоҳ таъоло яр | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Taфаккур қилинг......

Сиз кўриб турганингиз Аллоҳ таъоло яратган нарсанинг ичида биз заррадек, кичик эканлигимизни кўрсатадиган жуда ажойиб расм?!
Суратдаги миттигина қизил нуқтани кўрябсизми..
У 300 миллиард юлдузни ўз ичига олган бизнинг галактикамиз бўлмиш Сомон йўлининг жойлашувидир.
Ушбу юлдузлардан бири, ҳар куни эрталаб порлаб турадиган Қуёшимиздир....
Ҳар сонияда бу дунёни кимдир тарк этади...
Ушбу навбатда, биз ҳам бормиз, лекин ўзимиз англамаймиз. Биздан олдин қанча инсонлар борлигини ҳам билмаймиз. Охирги навбатга ҳам ўта олмаймиз, навбатдан ташқарига ҳам чиқа олмаймиз.
Навбатдан қочишнинг эса иложи йўқ.
Навбатда турар эканмиз:
Ҳаётда мақсадли
яшашимиз..
Вақтни қадрлаб, унинг ҳар бир лаҳзасидан унумли фойдаланишимиз!
Иймонимизни мукаммал қилиш...
Инсонларни бахтли қилишимиз....
Етим бева-бечораларга доим ёрдам қўлини чўзишимиз....
Ота-онамиздан мунтазам дуо олишимиз..
Ўз мақсадларимиз йўлида ҳаракатдан тўхтамаслигимиз
лозим

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari