Get Mystery Box with random crypto!

​​ Аёл кўзгудир....... Агар хотинсифат эркак бўлмаса, эркак | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

​​ Аёл кўзгудир.......

Агар хотинсифат эркак бўлмаса, эркаксифат аёл юзага келмас эди.
Агар тушунмайдиган эркак бўлмаса, асабий аёл ҳам бўлмас эди.
Агар меҳр ва ҳиссиёт улашишда бахил эркак бўлмаса, беэътибор хотин ҳам бўлмас эди.
Агар қаттиққўл эр бўлмаса, исёнкор хотин ҳам бўлмас эди.
Агар эрнинг эркаклик ҳисси кучайса, хотиннинг ҳам аёллик латофати ўз ўрнига қайтади.
Агар эр тушунишни бошласа, хотиндаги асабийлик ҳам барҳам топади.
Агар эр севишни бошласа, хотинда ҳам нозиклик ва мулойимлик ўрнашади.
Агар эр мулойимлик билан бир иш талаб қилса, хотин ҳам ўзи истамасада итоат қила бошлайди.
Бу сўзларни ёзиш билан лаганбардорлик қилмоқда, деб ўйлайсизларми....?
Лекин бу айни ҳақиқатдир. Эркакнинг эркаклиги хотин устидан ҳақиқий маънодаги бошлиқлигидир. Яъни, унга яхши муомалада бўлади, оқибатда хотин ҳам эр хоҳлаганидек ҳолатда бўлади.
Аёл кишини араб тилида "мар'атун", дейилади. Буни "мир'отун" ўзагидан олинган. "Мир'отун" сўзининг маъноси акс этувчи кўзгудир. Агар эрнинг нафси муҳаббатга тўлса, ушбу муҳаббат хотин руҳиятида ўз аксини топади.
Илгари ҳар бир буюк шахснинг ортида аёл бор, дейилар эди. Аслида, ҳар бир бахтли ва муваффақиятга эришган аёл ортида ҳақиқий эркак туради, дейиш тўғри бўлади....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari